Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Санъат Шихов: "Олимпик" жамоаси лойиҳасини илгарироқ амалга ошириш керак эди" News

Санъат Шихов: "Олимпик" жамоаси лойиҳасини илгарироқ амалга ошириш керак эди"

"Бухоро" жамоаси Про лиганинг учинчи турида Тошкентда "Олимпик" меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг тажрибали футболчиси Санъат Шихов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қийин бўлишини билар эдик. Рақиб сафида олимпияда йўлланмаси учун курашадиган футболчилар жамланган. Шунинг учун тактикани ўзгартирган ҳолда иккинчи рақам остида тўп тепдик. Менимча ўйинимиз ёмон чиқмади. Ҳар бир ўйинда натижа қандай бўлишидин қатъий назар уч очкога эга чиқиш хурсанд қилади. Ғалаба билан мухлисларни, клуб раҳбарларини табриклайман. Тўғрисини айтганда "Олимпик" менда ижобий таассурот қолдирди. Рақиб таркибида иқтидорли ва мақсади, келажаги бор футболчилар йиғилганлиги кўриниб турибди. "Олимпик" жамоаси менга ёқди. Бундай лойиҳани илгарироқ қилиш керак эди. Эсласангиз бизнинг авлодда ҳам бошида шундай жамоа ташкил қилинганди. Орадан бир неча йил ўтиб ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига чиқдик. Жамоа кўп вақт бирга бўлса, битта оила сифатида жамланса ўзини натижасини беради. Бу жамоа узоққа боради, деб ўйлайман. Асосий футболчилар ҳам жалб қилинса янада кучли жамоага айланади",- дейди Шихов. 


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика