Latest news

19:46"Динамо" - "Нефтчи". Асосий таркиблар эълон қилинди  1 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  13 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0

Санъат Шихов "Бухоро" - "Оқ-тепа" учрашувидан кейин: "Турон" собиқ мураббийи хотинларга ўхшаб ғийбат қилмасдан аниқ факт бўйича гапирсин" News

Санъат Шихов "Бухоро" - "Оқ-тепа" учрашувидан кейин: "Турон" собиқ мураббийи хотинларга ўхшаб ғийбат қилмасдан аниқ факт бўйича гапирсин"

Про лиганинг навбатдаги турида "Бухоро" ва "Оқ-тепа" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув якунда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Мазкур учрашувга доир шубҳа ва турли гумонлар ҳали ҳамон тарқагани йўқ. Учрашувнинг жонли эфирда трансляция қилинмангани эса хавотирларни янада кучайтирди. Аслида бу ўйин мезбон жамоа "Бухоро" яққол устунлик қилиши кутилганди. Бироқ ўйиннинг 80-дақиқасига қадар меҳмонлар "Оқ-тепа" 3:0 кўринишида ҳисобда олдинда бораётганди. Сўнгги 10 дақиқаликда эса "Бухоро" 3та гол уриб ҳисобдаги фарқни тенглаштирди. Хўш, аслида ўйин қандай ўтди? Шубҳалар қанчалик ўринли? Бу борада жамоанинг етакчиларидан бири Санъат Шиховни суҳбатга чорладик.

- Учрашувдан олдин мутлоқ фаворит "Бухоро" ҳисобланарди. Лекин ўйин сурати кутилмаганда бошқача тус олди...

- "Оқ-тепа"га қарши баҳс жуда муҳим саналарди. Шуни тушунган ҳолда ҳаракат қилдик. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида имкониятдан фойдалана олмаганимиз қимматга тушди. Агар биринчи бўлиб гол уриб олганимизда ишончим комил йирик ҳисобда ғалабани ўзимизнки қила олардик, деб ўйлайман. Бўладиган иш бўлиб ўтди. Хатолардан хулоса чиқариб кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Ўйиннинг трансляция қилинмаганига муносабатингиз қандай? Баҳснинг бу тарзда кечиши, "Бухоро"нинг сўнгги дақиқаларда 3та гол уриб ҳисобни тенглаштириши омма орасида шубҳаларни келтириб чиқарди...

- Трансляция қилинмаганини сабабини билмайман. Лекин ўзимизнинг камераларимиз тасвирга олди. Агар кимдадир, қандайдир шубҳа бўлса бемалол кўриши мумкин. Шуни айтишим мумкинки, айрим инсонларнинг ижтимоий тармоқларда билдирган фикрларини ўқидим. Айнан ушбу учрашув бўйича ҳеч нарсани кўрмаган одамлар фикр билдирмоқда. Ўйинни текширадиган ташкилотлар бор ва шубҳа бўлса жазолашади. Тўғриси 0:3дан сўнг ҳаммаси тугади, деган ҳаёлга бордик. Биринчи урган голимиз куч берди, дея оламан. Худога шукур 3:3 қилиб олдик. "Оқ-тепа"да ўйнайдиган дўстларим бор. Алишер билан ҳам ака-укамиз. Уларнинг ҳалоллигига гумоним йўқ. "Турон" собиқ мураббийининг фикрларини эшитдим. Мусулмонмиз, гумон иймондан айиради. Хотинларга ўхшаб ғийбат қилмасдан, аниқ факт бўйича гапирсин. Мураббий сифатида қандай қилиб Суперлигага чиққани, машаққатлари ҳақида эшитдик. Бухоро бу катта шаҳар, катта клуб. Ўзига яраша бренд ҳисобланади. Мазкур клуб тўғрисида гапириш жисмоний тарбия ўқитувчиси учун оғирлик қилади. 

- Умуман сўнгги пайтларда футболимизда келишилган ўйинлар, тотализаторга қарши жиддий курашилмоқда. Шунда ҳам жамоаларда қинғир ишлар учраб турибди. Балки бунга молиявий муаммолар сабаб бўлаётгандир...

- Мен шундайларни топиб жазолашлари тарафдориман. Жиноий иш очишадими ёки бошқами, нима қилишса ҳам жазолашсин. Молиявий муаммо бўлса мусобақада қатнашишмасин. Бундай пулни қандай қилиб оиласига олиб боради? Уни едириш ҳаром ҳисобланади. Одам жиноий жавобгарликдан ташқари, охиратини ҳам ўйлаши керак. 

- "Бухоро" "Оқ-тепа"ни менсимадими ёки рақиб шунчалик зўр тўп тепдими?

- Про лигада ўйини бўйича энг ёқадиган жамоам "Оқ-тепа" бўлади. Яхши шаклланган жамоа. Биз ўзимизнинг имкониятларимиздан фойдаланмадик. Балки "Нефтчи" билан баҳсдан сўнг ўзимизни руҳий томондан тайёрлай олмагандирмиз. Рақиб яхши ҳимояланди. Муносиб тайёргарлик кўргани сезилди. 

- Мухлисларга айтадиган гапларингиз бўлса марҳамат...

- Кўрмасдан билмасдан фикр юритмасликни илтимос қилиб сўраб қоламан. Биз ҳам мусулмон фарзандимиз. Алҳамдулиллах ҳалол ва ҳаромни фарқига борамиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика