Сан-Паулу шаҳри метро ишчилари иш ташлаш эълон қилишди
05 jun 2014 13:48
News
Сан-Паулу шаҳри метро ишчилари иш ташлаш эълон қилишди
Мундиал бошланишига бир ҳафта қолганда Сан-Паулу шаҳри метро ишчилари ойлик маош кўтарилишини талаб қилиб иш ташлаш эълон қилишди.
Бу қарор ҳар куни метро хизматларидан фойдаланадиган Бразилия молия марказининг 4,5 миллион йўловчисига ҳам боғлиқ. Ишчилар ойлик маошини 16,5 фоизга оширилишини талаб қилишмоқда ва ойлик маош камида 10 фоиздан оширилмас экан ишга чиқмасликни баён этишди.
“Ҳамма метро йўли ва бекатлари ёпилади. Уларда Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун пул бор, лекин аҳоли транспорти учун пуллари йўқ”, - дейди 9700 иш ташловчилар вакили. Агар талаблари қондирилмаса “тарихий зарба” беришга ваъда беришди.
Улар билан биргаликда Сан-Паулу марказида нафақа миқдорини ошириш ниятида иш ташлаган нафақадаги харбийлар ва уларнинг яқинлари бор. 20 миллионлик аҳолиси бор Сан-Паулуда улкан автомобиллар тирбантлиги вужудга келган. Бундан ташқари Сан-Паулу кўчаларида 4000 уйсизлар ҳам, турар жой сўраб намоиш ўтказишмоқда.

Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments