Latest news

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  66 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

Самвел Бабаян: "Йигитлар юракдан ўйнашди..." News

Самвел Бабаян: "Йигитлар юракдан ўйнашди..."

Қатар - Ўзбекистон учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Самвел Бабаян қатнашди.
"Мамлакатимиз оғир жудоликка учраганидан хабарингиз бор. Бугун биз бошқача ўйнай олмасдик ҳам, йигитлар юракдан ўйнашди. Ғалаба билан барчани табриклайман. Олдинга интилишда давом этамиз, - дейди Бабаян. 

- Иккала жамоа ҳам жуда эҳтиёткор ўйнашди. Сўнгги дақиқаларда ўз шогирдларингиздан гол кутганмидингиз?

- Биз қийин ўйин бўлишини кутгандик. Қатар ҳам яхши ҳимояланди, учрашув охирида ўйинни кучайтирганимизга келсак захирадан тушганлар бунга тайёр эдилар. Мақсадимиз ғалаба қозониш ва олдинга интилиш эди. Бунга эришдик.

- Бугунги натижа гуруҳда биринчи ўринга чиқишга ёрдам берадими?

- Биз ҳозирнинг ўзида биринчи ўринга чиқдик. Энди бор эътиборимизни кейинги баҳсга қаратилади. Ҳар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўриш ва унда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.

- Баҳс охирида ўйинни кучайтириш ва гол уриш асосий режангиз эдими? Иккинчи бўлимда Ўзбекистон яхшироқ ўйнади.

- Албатта, режамиз шундай эди. Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик. Биз Қатарга ғалаба учун келгандик. 90 дақиқа давомида ҳаракат қилдик ва 3 очкога эга бўлдик.

ЎФФ матбуот хизмати
Rating: +102   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика