Latest news

12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  0 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  7 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  1 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  5

Самвел Бабаян: "Тақвим жуда ҳам расво тузилган" News

Самвел Бабаян: "Тақвим жуда ҳам расво тузилган"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган АГМК - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.

"Менимча ўйин қизиқарли ўтди, ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Вертикал футбол ўйнадик, ҳужумга ҳужум билан жавоб бердик. Бироз устунликка эга бўлдик. 1:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда гол уриб ўйинга нуқта қўйишимиз керак эди. Афсуски ғалабани қўлдан чиқардик. Бугун мен йигитларимда характер кўрдим. Сабаби АГМК кубок финалидаги мағлубиятдан сўнг характер намойиш этишларини кутгандим. Натижа ва ўйин сифати борасида ўсишимиз керак. Ўйинлар давомида ҳисобда олдинда бориб якунда дуранг ўйнаяпмиз", - деб гап бошлади Самвел Бабаян.

- Жамоа 11 кун танаффусдан кейин биринчи бор ўйнади, энди яна тахминан 20 кун ўйнамайди. Футболчиларни тонусда ушлаб туриш қийин эмасми?

- Тақвим жуда ҳам расво (безобразно) тузилган. Бу ҳақда олдин гапирмаётгандим, баҳона бўлиб қолмаслиги учун. Савол берганингиз учун жавоб бераяпман. 11 кун ўйин амалиётисиз қолиш...жамоани қандай ушлаб турамиз. Чемпионат ўйинлари давом этаверса ва кубок ўйинлари мавсум охирига қолдирса маъқул бўлармиди. Назорат учрашувлари ўтказамиз, аммо барибир футболчиларни тонусда ушлаб туриш қийин кечади.

- Ўз вақтида сиз терма жамоада ишлагангизда Вадим Абрамов терма жамоа кўп йиғин ўтказаяпти деб айтарди. Энди эса ҳаммаси аксинча...

- Тўғриси унинг бу борадаги фикрларини ўқимаганман. Аммо мен терма жамоада ишлаганимда ПФЛ вакиллари билан бирга тақвим тузилаётганида клуб қизиқишларини ҳимоя қилардик. Шу боис узоқ танаффуслар бўлишини олдини олардик. Ҳозирги пайтда барчамиз терма жамоанинг муҳим ўйинлари бўлгани боис тушунишимиз керак.

- Иккинчи ўрин учун кураш ҳақида нима дея оласиз?

- Қизиқарли тарзда кечмоқда. Афсуски иккинчи даврани биз деярли барча ўйинларни сафарда ўтказаяпмиз. Бунда ҳам биринчи даврада нотўғри иш олиб борилган. Бизда яхши жамоа ва яхши футболчилар бор ҳамда якунда биз иккинчи ўринни оламиз деб ўйлайман.


Rating: -174   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика