Самвел Бабаян: "Қатарга Нукус-Доҳа йўналиши орқали учдик, бунинг устига Доҳадаги экстра таймлар..."
		
		26 aug 2023 23:51
        News	
	 
				 
				Самвел Бабаян: "Қатарга Нукус-Доҳа йўналиши орқали учдик, бунинг устига Доҳадаги экстра таймлар..."
Самвел Бабаян: "Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз дея олмайман. Майдонга шижоатсиз чиқдик, бунга йўлми, "настрой"ми, нима сабаб бўлганини билмайман. Ўзгаришлар орқали ўйинни ўзгартирдик. Иккинчи бўлимда гол урдик, бироқ яна гол ўтказиб юбордик. Кўп вазият яратиб, уни голга айлантира олмаяпмиз. Биринчи даврада бунча ҳужум ташкил қила олмагандик. "Реализация"да оқсаяпмиз.
"Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Улар "Навбаҳор"га қарши жуда яхши тайёргарлик кўришган экан. Турнирдаги ҳолатимизни оғирлаштириб олдик. Таҳлил қилиб, хатоларни тўғирлаймиз. Чемпионатда яна 9та баҳс бор, бу учрашувларда муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз".
- Бугунги мағлубиятга ОЧЛ ўйинидаги узоқ масофа таъсир қилдими?
- Факторлар кўп. Уларнинг орасида йўл ҳам бор. Қатарга Нукус-Доҳа йўналиши орқали учдик, бунинг устига Доҳадаги экстра таймлар... Майдон сифати баҳона бўла олмайди. Биринчи голда футболчимиз сирпаниб кетгани туфайли рақиб дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқди. Майдонлар сифати бўйича талабчанроқ бўлиш керак. Менинг фикримча, майдон талабга жавоб бермасди. Бироқ бу баҳона эмас, иккала жамоа ҳам бир хил шароитда тўп тепди. Аммо бу нарса ўйин натижасига таъсир кўрсатди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments