Latest news

11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  2 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  7 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2

Самвел Бабаян: "Пахтакор"да ўйин услуби йўқ. Жамоани фақатгина бир инсон қутқармоқда" News

Самвел Бабаян: "Пахтакор"да ўйин услуби йўқ. Жамоани фақатгина бир инсон қутқармоқда"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.



- Чемпионатдаги энг асосий ўйин ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. Мухлисларимиз олдида мағлубият учун узр сўрайман. Биринчи бўлим биз учун "провал" тарзда ўтди. Бир қанча футболчилар ўз вазифасини бажара олмади, курашларда мағлуб бўлди. Буларнинг факти ўтказиб юборилган икки гол. Иккинчи бўлимда нималарнидир тўғрилай олдик. Ҳа, балки, ўйинда олдиндан ўйланган ҳеч нима қилингани йўқ, деб бемалол айтсам бўлади. Ўйинда асосан ҳиссиётлар биринчи ўринда турди. Гол урдик, вазиятдан чиқиб кетишимиз учун яна вазиятлар бўлди. Албатта, мағлубиятга лойиқ эмасдик. Очиқ айтаман, иккинчи ўйинда ҳам дурангга лойиқ баҳс бўлди. Тошкентда ҳам, бу ерда ҳам омад келмади. Иккита дурангга мос ўйинда биз рақибга мағлуб бўляпмиз. Чемпионлик учун курашни бироз қийинлаштирдик. Бироқ олдинда ҳали 10та ўйин бор. Барчасини тахлил қилган ҳолда жамоани тайёрлаймиз. Афсуски, ўйиндан кейин бундай эмоциялар бўлишини истамагандик. Энди бу ҳолатни тўғрилашимиз керак. Ўйин олдидан бўлган ажиотаж ва атмосферанинг барчаси айни дамда "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар сабабли. Ҳа, бугун ўхшамади. Сабабларини ҳали кўриб чиқишимиз керак. Йигитлар жуда кўп ишлашади, меҳнат қилишади. Аммо Бекободда сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқардик. Афсуски, футболда шундай "провал" ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Бироқ такрорлайман, бу ерда руҳи тушмайдиган, шаъни учун курашадиган футболчилар йиғилган.

- Жамоанинг ғалабасиз ўйинлари серияси иккитага етди. Бу ОЧЛ ўйинидан олдин ҳавотирли эмасми? ОЧЛ баҳсига алоҳида режалар тузилганми?

- ОЧЛ ўйинига қадар Кубок баҳсини ўтказишимиз керак. Халқаро майдон учун тайёргарликни Кубок ўйинидан кейин бошлаймиз. Ҳозир бизда сенсацион натижалар кўпайди. Шу сабабли биз ҳам Нукусда курашишимиз керак. Оддий ўйинлар йўқ, у ерда ҳам асосий таркибимиз билан ўйнаймиз.

- "Навбаҳор" ушбу мавсум гранд жамоаларни мағлуб эта олмади. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Ҳақиқатдан ҳам бу муаммо. Кучли тўртликдан ташқари қолган барча жамоаларни мағлуб этдик. Барчаси руҳий тайёргарликка боғлиқ. Навбатдаги ўйинга қадар ишлар тўғриланади ва келаси баҳсда барчаси кўрина бошлайди. 

- "Навбаҳор" ўйиндан олдин "Пахтакор"нинг уч ҳимоячи билан ўйнашига тайёрланганмиди ёки тўрт ҳимоячи?

- Профессионал савол. Тўғрисини айтсам, тайёргарликда бу инобатга олинмайди. Одамлар жамоаларда 5-6 хил услуб бўлиши керак деб ҳисоблашини эшитганман. Аммо ўтган 3-4 йил давомида жамоаларда кўплаб мураббийлар ўзгарди. Бу ерда муаммо бутун бир схемада ёки режада эмас. Бутун бир жамоани биргина инсон олиб чиқиб кетиши мумкин - бу жамоа сардори. У жамоани барча вазиятдан олиб чиқиб кетмоқда. Буни билардик, аммо у бугун ҳам гол урди ва асосий фигурага айланди. У жамоанинг асосий девори. Черансиз "Пахтакор"ни Самарқандда кўрдик. Биринчи бўлимнинг ўзида жамоа учта гол ўтказиб юборди. Шу сабабли тан олиш керак, Чераннинг етакчилик салоҳияти сабабли "Пахтакор" бир неча йиллардан буён натижа қилиб келмоқда. 

- Черан каби легионерни олиб келиш учун "Навбаҳор"га нима етишмаяпти?

- Биздаги барча легионерларнинг савияси нормал даражада. Ҳужум чизиғимизда эса фақатгина бир футболчи бор - Тома Табатадзе. Ҳужумкор футболчиларимизнинг барчаси терма жамоада ўйнашади. Жамоага легионер олиб келишдан мантиқ кўрмаяпман. Бугун Ўрунов жароҳат олди ва алмаштирилди. Қолган ҳужумкор футболчилар ҳам ўз даражасидан пастроқ ўйнади. Шу сабабли ҳужум чизиғини кучайтиришдан маъни йўқ деб ҳисоблайман. Табатадзе бугун гол урди. У жамоамиз учун муҳим футболчи.

- Футболчилар майдонда хато қилишдан қўрқиб ўйнагандек туюлди?

- "Навбаҳор" футболчисида доимо босим бор ва бўлади, ҳар қандай ҳолатда. Мухлисларга тўла стадионни хурсанд қилиш учун барчада катта иштиёқ бўлиши керак. Бу эса футболчиларимизга таъсир ўтказиши керак. Шу боисдан барча футболчилар босимни ҳис қилиб туришади.

- "Навбаҳор" мана иккинчи мавсумдирки, қанот ҳимоячилари бўлмаган футболчиларни қанотда ўйнатмоқда. Сиз ўзингизга керакли қанот ҳимоячиларини топа олмаяпсизми ёки бошқа сабаб борми?

- Бугунги ўйиндаги асосий муаммо - биринчи голда чап қанот ҳимоясидаги қониқарсиз ўйин. Бу факт. "Пахтакор"да Черан каби муҳим бўлган Алижонов чап қанотимизни ёндириб кетди. Ҳа, айнан қанотлар сабабли рақиблар кўплаб ҳужумлар қилишди. Даврон Ҳошимов жароҳати сабабли ўйинда иштирок эта олмади. Бу ҳам биз учун муаммо бўлди.

Rating: -97   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика