Latest news

22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  0 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  5 21:21Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" - "Фенербахче" ўйини учун таркиблар эълон қилинди  3 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  3 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  4 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  5 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  2 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  40 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3 17:18"Барселона" ҳимоячисини МЮга сотишга тайёр  11 16:55Эрон – Ўзбекистон учрашувига ўмонлик ҳакамлар тайинланди  11 16:35Гвардиола Ҳоланднинг жароҳати ҳақида нималар деди?  8 16:12Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Доҳада "Aspire" академиясига қарши назорат баҳсларида қатнашади  2

Самвел Бабаян: "Пахтакор" пешқадам - мухлисларимиз бундан хурсандлар" News

Самвел Бабаян: "Пахтакор" пешқадам - мухлисларимиз бундан хурсандлар"

"Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Самвел Бабаян қатнашди.
"Биз бугун муҳим ғалабага эришдик. Бундан хурсандман ва Яратганга шукур айтаман. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, бизда кўплаб вазиятлар бўлди. Улардан фойдаланишда оқсадик. Меҳмонларда эса биргина жуда яхши имконият юзага келди. Ҳисоб йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. Ўз навбатида “Олмалиқ”нинг яхши ҳаракат қилганини эътироф этмоқчиман. Уларда юқори савиядаги мураббийлар штаби ва футболчилар бор.

Ҳимояда яхши ўйнадик. Ўйин охирида эса фойдалана олмаган вазиятлар туфайли дарвозамиз олдида кескин ҳолат содир этилганига гувоҳ бўлдик. Ҳали баҳорги футболдан тўлиқ қутула олганимиз йўқ. Ҳали ишлашимиз керак. Ўйинлар ўтиб бориши билан янада юқори формага кириб борамиз. Машғулотларда камчиликлар устида ишлашимиз лозим.

Ҳакимов бугун ўзига юклатилган вазифани яхши уддалади. Унда катта футболга ўтишди ва руҳий тарафдан баъзи муаммолар бор эди. Менга ишонинг, жамоамизда техник имконият бўйича унга етадиган ҳужумчи йўқ. У ҳали ўзини кўрсатиши ва юқори савияда ўйнашига ишонаман. Унга бугун озгина совуққонлик етишмади. Гол урганда ўйин қаҳрамонига айланарди.

Терма жамоага таклиф қилишлари борасида ҳеч нарса гапирмоқчи эмасман. Ҳозир Ўзбекистон терма жамоасида жуда малакали мутахассис бошқармоқда. Келинглар уни қўллаб қувватлайлик, термамизга омад тилайлик. У Ўзбекистон футболи учун жуда катта иш қилган. 

Ўтган ойда мени ОАВ вакиллари энг яхши мураббий деб топишди. Искандеров эса энг яхши футболчига айланди. Бундан жуда хурсандман. Бундан кейин ҳам ўзимга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика