Latest news

22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  5 21:10Родриго учун мавсум якунланди  7 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  3 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  1 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  10 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  13 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0

Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди News

Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида 21–24 январь кунлари БААда қисқа муддатли йиғин ўтказади.

Самвел Бабаян шогирдлари йиғин доирасида 22 январь куни Дания U-23 термасига қарши, 23 январь куни эса Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Терма жамоа бош мураббийи БААдаги йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб қилди.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Муроджон Зуҳуров (“Бунёдкор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”).

Ҳимоячилар: Станислав Андреев (“Пахтакор”), Александр Мерзляков (“Бухоро”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Саламат Қуттибоев (“Бухоро”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”).

Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”), Шоҳруз Норхонов (“Обод”), Игорь Сергеев (“Пахтакор”).

“Насаф” жамоаси ОЧЛ–2017 ўтиш босқичида Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клубига қарши 31 январь куни баҳс олиб бориши ва унга тайёргарлик кўриши сабабли қаршиликлар таркибидан йиғинга футболчилар жалб этилмади.

Бўлажак йиғин ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги учун легионер футболчилар БААдаги ўқув-машғулотларига таклиф этилмади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳридаги ўқув-машғулотларида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босчиқи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Эрон 11 очко билан биринчи, Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. 

Терма жамоа ЖЧ–2018 турнирига саралаш босчиқи навбатдаги — 6-турини 23 март куни Сурияга қарши сафарда ўтказади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика