Latest news

22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  0 21:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0   0 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  0 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  3 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  8 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  7 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  6

Самвел Бабаян: "Одил Аҳмедовнинг йўқлиги жуда катта таъсир қилди" News

Самвел Бабаян: "Одил Аҳмедовнинг йўқлиги жуда катта таъсир қилди"

Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.
Муҳим ўйинда афсуски омадсиз ўйнадик. Йигитларга сўнгги дақиқаларга қадар курашишгани учун раҳмат айтаман. Одил Аҳмедовнинг йўқлиги бугунги ўйинимизга катта таъсир қилди, ҳужумда вазиятлар кам яратдик. Эрон ҳимояда яхши ўйнади. Бугун ютқаздик, аммо ҳали ўйинлар кўп. Кейинги учрашувларда ғалаба қозонишга уринамиз, - дейди Бабаян.

- Бугун Сурия сафарда Хитойни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бундан хайрон бўлдингизми? Одил Аҳмедов Хитой билан ўйинда майдонга тушадими?

- Бу босқичдаги ҳеч қандай натижа мени хайрон қолдирмаяпти. Буни олдин ҳам айтганман. Одил Аҳмедов катта эҳтимол билан Хитойга қарши ўйнайди.

- Аҳмедов тушмади, Жепаров жароҳат олди. Майдон марказидаги ўйинимиз сизни ташвишга солмадими?
- Бугун дастлабки 30 дақиқани ютқаздик. Аҳмедов ва Жепаров тажрибали футболчилар уларнин йўқлиги албатта билинди.

- Гейнрих ва Исмоилов Хитой билан ўйнашмайди. Жепаров ҳам жароҳат олди. Йўқотишлар кўп эмасми? Биргина Одил Аҳмедов тушмагани катта йўқотиш бўлди деб айтингиз.
- Терма жамоада ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган футболчилар бор, аммо жуда кам. Шу боис ҳар бир йўқотиш биз учун олтинга тенг. Бугун биз Одил Аҳмедовга боғланиб қолган жамоани кўрдик.

- Сардор Рашидов 3та ўйиндан буён ўз ўйинини кўрсата олмаяпти. У кейинги баҳсда захирада қолиши мумкинми? Ислом Тўхтахўжаев яхши ҳимоячи, лекин ўнг қанотга ҳамон мослаша олмаяпти деб ўйламайсизми?
- Агар сен 3та ўйиндан буён ўз даражангга чиқа олмасанг, сенга асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Хато ва камчиликлар бундай ўйинларда учраб туради. Хатолар устида албатта ишлаймиз.

Сўзим охирида барча мухлислардан узр сўрамоқчиман. Ҳа, бугун кўп ишни бажара олмадик. Лекин ҳали ўйинлар жуда кўп. Шу боис навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: -167   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика