Latest news

12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  25 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  1 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  4 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  56 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  42 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1

Самвел Бабаян: "Мухлислар орзусини рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламиз" News

Самвел Бабаян: "Мухлислар орзусини рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламиз"

Айни пайтда Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида бўлиб турган Самвел Бабаян сайтимиз учун эксклюзив интервью берди.

Бугун муҳим кун бўлди. Гап гуруҳимиздаги рақибларнинг кучида эмас, гап бугун биз қайси жамоага қандай тайёргарлик кўришимизни аниқлаб олдик. Энди гуруҳдаги рақибларимизга қараб ўз дастуримизни ишлаб чиқамиз, - деди Самвел Бабаян.

Сўзида давом этар экан, терма жамоамиз мураббийи шундай дейди:
- ЖЧни орзу қилмаётган мухлис бўлмаса керак. Бугунги тадбирдан сўнг уларнинг иштиёқи янада ошгани аниқ. Биз уларнинг орзулари амалга ошиши учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз. Бунинг учун яхши футболчиларга эгамиз. ЎФФ президенти ҳам бу борада барча шароитларни яратиб беряпти.

- Гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида нима деган бўлардингиз?
- ЖЧ саралашида осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Ҳар бир ўйинга жиддий қараймиз ва шунга монанд тарзда тайёргарлик кўрамиз. Бундан бошқа йўл йўқ. Ҳар бир рақибни шу бугуннинг ўзидан яхшилаб ўрганишни бошлаймиз. Мухлислардан илтимосим шуки, охиригача биз билан бўлишсин. Насиб қилса, биргаликда ЖЧга борамиз.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика