Latest news

10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  2 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  27 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  9 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  42

Самвел Бабаян: "Мақсадимиз чемпион бўлиш" News

Самвел Бабаян: "Мақсадимиз чемпион бўлиш"

"Қизилқум" - "Пахтакор" (1:4) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош менежери Самвел Бабаян қатнашди.
"Қизиқарли ўйин бўлди, менимча у мухлисларга ёқди. Ушбу рақибга қарши жуда жиддий тарзда тайёрлангандик. Баҳс бошида ўтказиб юборган голдан сўнг ўзимизга кела олдик. Йигитларга характер намойиш этишгани учун раҳмат. Ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам яхши ўйнай олдик.

Мақсадимиз чемпион бўлиш. Агар барча ўйинда ютсак бунга эриша оламиз. Чемпионлик учун тўртта жамоа курашмоқда ҳеч бирини ҳисобда чиқармаган бўлардим.

Захира ўриндиғимиз анча узун. Захирамизда бир қатор ёшлар бор. Шу боис мавсум охрига қадар бу қийинчилик туғдирмайди деб ўйлайман.

Бунга қадар бўлган ўйинларда кўпинчи битта тўп фарқ билан ютаётгандик. Бугун эса йирик ҳисобда ютдик. Бу машғулотларда қилинган меҳнат самарасидир

Ижарадаги барча ўйинчиларни кузатиб борамиз, агар ўзимизда камчилик сезсак уларни қайтарамиз. Масалан, Тохир Шамсиддиновни давралар оралиғида ортга қайтариш ҳақида ҳам ўйлагандик, якунда уни "Навбаҳор"да қолдирдик.

Шу ўринда навоийлик мухлисларга қойил қолдим. Улар "Қизилқум"нинг ғалабаларини кўришга муносиблар, ушбу жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман, - дейди Самвел Бабаян.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика