Latest news

17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:45Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  44 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7

Самвел Бабаян: "Майдонга ғалабани кўзлаган ҳолда тушамиз" News

Самвел Бабаян: "Майдонга ғалабани кўзлаган ҳолда тушамиз"

Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Ал Айн" - "Пахтакор" учрашувидан аввал матбуот анжумани ўтказилди.
Самвел Бабаян ("Пахтакор" бош мураббийи): - Бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Тошкентда жамоалар бир-бирига муносиб рақиб эканлигини исботлашди. "Ал Айн" Осиёнинг энг кучли клубларидан бири. Тошкентдаги мағлубиятимиз ўйинга тўғри келмаганди. Ўша баҳсда рақиб омадлироқ чиқди. Вазифамиз энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатиш. Бизни ижобий натижа қониқтиради.

Рақиб легионер футболчиларсиз ҳам кучли жамоага эга. Ҳар бир чизиқда ва захира ўриндиғида ҳам маҳоратли ўйинчилари бор. Бизда эса клуб фалсафаси бошқачароқ. Асосий урғуни маҳаллий футболчиларга қаратамиз. Тошкентдаги беллашувда 20 ёшли Жавоҳир Соҳибов ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. Ушбу таркиб билан Осиёда рақобатбардош жамоалардан бирига айланишимиз керак. Янги стадионида "Ал Айн" ҳозирча ютқазмади, лекин ҳар қандай сериянинг якуни бўлади. Биз эртага чиройли футбол кўрсатиб, ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.

Станислав Андреев ("Пахтакор" ярим ҳимоячиси):
- Ўйин кескин кечади деб ўйлайман. Мухлисларимиз олдида ишончни оқлаш учун ғалаба қозониш мақсадида келдик. Жамоада кайфият жуда яхши ва 3 очкони қўлга киритиш учун бор кучимизни берамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика