Latest news

22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  0 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  5 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  7 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  5 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   16

Самвел Бабаян "Локомотив"да иш бошлади News

Самвел Бабаян "Локомотив"да иш бошлади

Ўзбек футболининг таниқли ва тажрибали мутахассисларидан бири Самвел Бабаян "Локомотив" футбол клубида фаолият олиб боради.

Самвел Вячеславович "Локомотив" профессионал футбол клуби президент маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Футбол мухлисларига яхши маълум, Самвел Бабаян асосан "Пахтакор" футбол клубидаги бир неча йиллик фаолияти орқали кенг жамоатчиликка танилган. Унинг катта тажрибаси ҳамда ўзбек футболидаги самарали меҳнатини инобатга олиб "Локомотив" ПФК раҳбарияти ишга таклиф этди.

Самвел Бабаян "Пахтакор"даги фаолияти давомида кўплаб ютуқларни қўлга киритган. У раҳбарлик қилган йиллари "Пахтакор" 9 бор мамлакат миллий чемпионати ҳамда 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби деб топилган. Бундан ташқари "Пахтакор"нинг икки бор (2002/2003, 2004) Осиё чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб боришида, 2002 йил мавсум кунларига кўра "Осиёнинг энг яхши футбол клуби" деб топилишида, шунингдек МДҲ Кубогининг 2007 йилги мусобақасида чемпион бўлиши ҳамда кейинги йил финалга қадар етиб боришида қўшган ҳиссаси катта. 

Бундан ташқари Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам самарали меҳнат қилган ҳамда унинг қўл остида 42 нафар футболчи мамлакат бош жамоасида ўз дебютини нишонлаган. Шунингдек, Самвел Вячеславович турли йилларда Ўзбекистоннинг олимпия, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига "Пахтакор" менежери сифатида 200га яқин футболчиларни тарбиялаб берган. Яна шуни таъкидлаш жоиз, Самвел Бабаян ўзбек футболига қўшган улкан ҳиссаси туфайли икки бор Ўзбекистоннинг "Энг яхши мураббийи" деб топилган.

Ўйлаймизки, шундай мутахассиснинг катта тажрибаси эндиликда "Локомотив" футбол клубининг ҳам янги босқичга чиқишида қўл келади. Самвел Бабаян олдига "Локомотив" ПФК президенти Раджапов Мансур Кучкарович томонидан қуйидаги асосий вазифалар белгилаб қўйилди:

1. Клуб инфратузилмасини кўтариш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш;

2. "Локомотив" болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ривожлантириш ва замонавий фаолият юритишини йўлга қўйиш;

3. Клуб материал-техник базасини янада шакллантириш ҳамда бунинг учун керакли барча чора-тадбирларни амалга ошириш.

"Локомотив" футбол клуби учун Самвел Бабаяндек етук футбол мутахассисини ўзаро ҳамкорлик асосида иш юритишга таклиф этиш катта шараф ҳисобланади ҳамда у кишининг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.


Rating: -638   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика