Latest news

00:37Куртуа "Реал" билан шартномани узайтирмоқчи. Дарвозабоннинг вакиллари Саудия Арабистонидан қизиқиш ҳақида билишмайди  1 00:04АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  11 23:56"Атлетик" — "Реал". Беллингем, Мбаппе ва Родриго асосий таркибда  2 23:32АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Челси" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари билан танишинг  5 23:15Озарбайжон кубоги. "Сумқайит" кейинги босқичга чиқди, Жалолиддинов 120 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:54ОЧЛ-2. "Насаф" навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олиб, мусобақани тарк этди  119 22:34"Байер" Вирцнинг нархини белгилади  2 21:40АПЛ тўртта топ клуби Испания терма жамоаси юлдузига қизиқмоқда  1 20:47"Боруссия Д" қишда Маленни қўйиб юборишга тайёр  0 20:18"Шабаб Ал Аҳли" — "Насаф". Таркиблар маълум  8 19:54Илёс Қурбонов: "Қаршида ўйнаб қайтганимиз сабабли тайёргарлик кўриш учун бизда 1 кун вақт бўлди"  5 19:45Баҳром Ҳайдаров: "Суперлига ва Про лига жамоалари ўртасидаги фарқ сезилмади"  9 19:31Суперлига учун ўтиш ўйини. "Қўқон-1912" – "Металлург" 1:1. Highlights  1 19:17ФИФА ЖЧ-2034 саналарини белгилашда қийналмоқда  5 18:54"Қўқон-1912" пенальтилар сериясига кўра "Металлург"ни мағлубиятга учратиб, Суперлигага йўл олди. Дарвозабон Азизхон Исақов – қаҳрамон!  97

Самвел Бабаян - Дисквалификация, айбловлар, танкаси, мухлислардан узр, Лобанов ва бошқалар ҳақида News

Самвел Бабаян - Дисквалификация, айбловлар, танкаси, мухлислардан узр, Лобанов ва бошқалар ҳақида

"Локомотив" клубининг янги бош мураббийи Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада тадбирдаги савол жавобларни кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


- Тадбирни Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб бормоқда. 


"Ассалому алайкум. Бугун фаолиятимда янги тарих бошланмоқда. Футбол бу менинг ҳаётим. "Локомотив" клубида иш бошлашимдан хурсандман. Биринчи навбатда раҳбариятга раҳмат айтаман. Клуб охирги 3 йилда ўзбек футболида етакчилик қилмоқда. Даража юқори. Клубда қобилиятли футболчилар йиғилган. Уларнинг барчасида ғолиблик руҳияти бор. Клубни бир оилага айлантиришга ишончим комил. 

Терма жамоадаги фаолиятимдан кейин дисквалификация ва унинг бекор қилиниши ҳақидаги тарихни биласиз. Латвиядаги фаолиятим ва кейин Ўзбекистонга қайтиб "Локомотив" клуби президенти маслаҳатчиси сифатида қайтганимни билади. 

Терма жамоада ишлаган барча мураббийларнинг тақдири бир хил бўлса керак. Биз мундиалга яқин келгандик. Мендан олдинги мураббийлар ҳам терма жамоадан кейин икки йил ишлашмаган. Уларни ҳимоя қилишган. Менинг ҳолатимда эса бутун халқ менга қарши бўлган. Масалан, Сергеевни майдонга туширганимни кўпчилик гапирган. У терма жамоада бошқа мураббий қўл остида дебют қилган. У клубда ўйнаганида бутунлай бошқача ўйинчи эди, кейин клубдан кетганимдан кейин бошқа мураббийлар қўл остида ўйнаган. Ҳозир у ўзининг қандай ҳужумчи эканлигини исботламоқда. 

Масалан, Жанубий Корея билан ўйинда Бикмаев гол урганди, ўшанда дуранг ўйнасак ҳам Жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Ўша голда Игорь Сергеевнинг хиссаси катта бўлган, буни ҳеч ким эсламайди. 

Латвиянинг "Спартак" клубида бош мураббий бўлганимда нима бўлган? УЕФА европалик мураббийлар ҳуқуқини ҳимоя қилади ва бошқа қитъа мураббийларидан устун қўяди. ЎФФ томонидан дисквалификация қилинганим Латвияда менга панд берган. Сабаби бошқа давлатдан келган дисквалификация қилинган мураббийни ҳамма ҳам истайвермайди. "Спартак" билан ЕЧЛга чиқишимиз мумкин эди. 

Дисквалификацияга келсак у киши ҳозир ишдан кетди, қандайдир сўзлар кутаётган бўлсанглар адашасизлар. Мени тарбиям бунга йўл қўймайди. 15 кундан сўнг дисквалификациямни бекор қилишган фақат мендан буни эълон қилмасликни сўрашганди. Бу воқеага қайтишни истамасдим. Тўғри бу баъзи ОАВнинг рейтингини кўтариши мумкин. "Бунёдкор" клубининг мен учун юборган хати ҳақида балки у хат бўлгандир. Бу шунчаки расмиятчилик учун бўлгандир. Бу воқеада футбол йўқ. Қайтараман дисквалификация тўғрисидаги тарихга қайтишни истамайман. Ҳар бир сўзимизга яратган олий ҳакам. 


Шундан сўнг мураббий championat.asia сайти муҳбири Шаҳбоз Беғамовни олдига чақирди ва дисквалификация бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатни кўрсатди. "Бунёдкор" томонидан? Бу яхши. Менга "Локомотив"дан таклиф бўлди, бу ҳам яхши. Ушбу клублар мени қўллаб-қувватлашди. Бу футболимизда адолат, тартиб йўқолиб кетмаганини кўрсатди. Мен бошқа бу мавзуга қайтишни истамайман. Бу борада иштирок этган инсонлар билан гаплашдим ва улар узр сўрашди.



2018 йил январь ойида ёрдамчим билан Москванинг "Спартак" клубига бориб тажриба оширдик. Кейин ёзда ЦСКА клубида тажрибамни оширдим. УЕФА таклифи билан Таллинда бўлган "Реал" - "Атлетико" ўртасидаги баҳсда иштирок этдим. 

Футбол борасида диссертация ёзишни истагандим. Бизда мураббийларни, футболчиларни, ҳакамларни ўқитадиган мактаблар бор. Аммо футбол менежерларини тарбиялайдиган жойлар йўқ", - дейди Самвел Бабаян.  



championat.asia саволи: - Ўзбек футболига фойдали инсонман дея оласизми? Ҳозир қайтганидан кейин қандай фойда келтира оласиз? 

- Ўзимга ўзим баҳо бера олмайман. "Пахтакор"да ишлаган пайтда терма жамоага 42 нафар футболчини етказиб борганман, 200дан ортиқ футболчи турли ёшдаги футболчиларни тарбиялаб берганман. Мен оддийгина болакай, катта футбол ўйнамай туриб жамоа маъмуридан бошлаб ўзбек футболининг энг кучли клубларидан бирида раҳбар бўлиш ва терма жамоа бош мураббийи даражасига чиқа олдим. 

"Локомотив" профессионал клуб. Уни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Клубга келадиган 8 ёшли болакайнинг кейинги тақдири барчамизни қизиқтиради. 


championat.asia саволи: - Терма жамоада ишлаган пайтда қилган хатоларингизни тан оласизми? 

- Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида қисқа гапириб чиқиб кетганим билан ЎФФ матбуот хизмати халқимиздан узр сўраганимни чоп этганди. Сизнинг ишончингизни оқлай олмаганимдан хафаман деб айтгандим. Бугун ҳам буни такрорлашим мумкин. Биз мундиалга жуда яқин эдик. Бизга омад етишмади, оддийгина Ҳайдаров гол урса ёки Кореяда 86-дақиқада гол ўтказмаганимизда Жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Барчада хато бўлади. Ким мураббий бўлишидан қатъий назар Ўзбекистон терма жамоасига мундиалга чиқишини тилайман. Агар ёдингизда бўлса терма жамоа устози бўлганимдан кейин журналистлар билан, мураббийлар билан учрашгандик. Бир оила бўлишга келишиб олгандик. Эрон билан ўйинда Одил Аҳмедовнинг ўйнамагани туфайли ютқазиб қўйгандик. Охирги матбуот анжуманида қачондир барчасини айтиб бераман деганман. Мираброр Усмоновга менга бўлган ишонч билдиргани учун катта раҳмат айтаман. Аммо унинг қўл остидаги баъзи инсонлар бизга ёрдам бера олишмаган. Масалан, сўнгги ўйиндан олдин Тошкент-Хитой-Тошкент чартер рейсини сўрагандик. Аммо бунга жавобгар бўлган шахслар Хитойга чартер рейс учмайди деб жавоб беришган. Биз 11 соат ўрнига 28 соатни йўлда ўтказганмиз. Корея эса самолётга ўтирган ва 6 соатда Тошкентга етиб келган. Ўйинни эсласанглар биринчи таймда биз яхшироқ ўйнаганмиз, аммо иккинчи таймда чарчаб қолгандик. Ўша саралаш босқичида Хитой ва Қатарга қарши ўйнаганмиз. Хитойда ҳам, Қатарда ҳам футболда йилига жуда катта пул тикилади. Бизда бундай пуллар йўқ. Бугунги кунда бизда фақат "Пахтакор" ҳусусий клуб, қолган клублар эса давлат тасарруфида. 


championat.asia саволи: - Икки йил давомида матбуотдан йироқлашдингиз. Бунга нима сабаб бўлганди? 

- Провал бўлганди. Сен жуда яқин келган нарсангга эриша олмасанг қандай аҳволга тушасан. Ўша матбуот анжуманида баъзи инсонларни кўргандим. Сиз мендан кўп бор интервью сўраб мурожаат қилгансиз, буни тан оламан. Аммо терма жамоада нимадир юта олмай туриб интервью беришни ўзимга ирим қилгандим. 

Масалан, Александр Лобанов нимага ўйнаган? Мени КХДРга қарши ўйиндан кейин терма жамоага бош мураббий этиб тайинлашганди.  Ўша баҳсда биринчи таймда 0:4 ҳисобида ютқазгандик. Ўша баҳсдаги 3та ўтказилган гол ҳаводаги курашлардан сўнг урилганини кўрдик. Замонавий футболда ҳозирги кунда энг кучли дарвозабон Игнатий Нестеровнинг хатоси эди. Қайтараман Нестеров ҳозирги куннинг энг кучли дарвозабони ҳисоблайман, аммо хатолари туфайли ютқазгандик. Буни ўша вақтда айтмаганим менинг хатоим. 



championat.asia саволи: - "Локомотив"га келдингиз. Бу "Пахтакор"нинг ашаддий рақиби...

- Менда "Пахтакор" қони оқади, менда "Пахтакор" ДНКси бор. 15 йил ушбу клубда ишлаганман, буни бекор қилиб бўлмайди. Аммо менга "Локомотив" клубидан таклиф бўлди, клуб президенти менга ишонишаётганини ҳис қилдим. Шу боис "Локомотив"га келдик. 


championat.asia саволи: - "Локомотив"га келишингиздан олдин футболчилар Фёдоровнинг ёнини олиб мураббий учун ўйнаймиз деб интервью беришди. Бир қатор футболчилар жумаладан Темурхўжа Абдухолиқовнинг сиз билан муносабати у қадар яхши эмас....

- Абдухолиқов билан муносабатимиз ёмон деб ким айтди? Мен уни "Бунёдкор" ёшлар жамоасидан "Пахтакор"га таклиф қилганман. Ҳа у рақобатчилари билан ўйнаган. Ҳозир эса унда рақобат йўқ, бу эса ёмон. Ҳар бир спортчига рақобат керак ва зарур. Футболчилар билан кеча гаплашиб олдим. 5 дақиқа ичида улардан нима кутаётганимни тушунтирдим. Айни пайтда "Локомотив" билан шартномаси бор бўлган барча футболчилар мен учун дунёдаги энг яхшилари. Биз битта оиламиз. 


championat.asia саволи: - "Локомотив"га айнан ким таклиф қилди?

- Клуб президенти Ражабов Мансур Қўчқорович таклиф қилди. Мени сал аввалроқ бош мураббийликка таклиф қилишганди, аммо олдинги мураббийга имкон беришларини сўрагандим. 


championat.asia саволи: - Сиз менежер сифатида иш бошлагансиз. Энди эса мураббийсиз. Ўзингизни қайси бирида кучлироқ деб ҳисоблайсиз?

- Бугунги кунда иккаласи битта нарса, ажратиш тўғри эмас. 2014 йилда ЎФФ менинг ташаббусим билан менежер лавозимини киритган эди. Менежер бутун клубни бошқаради, асосий таркибдан бошлаб академияга қадар. 


kun.uz саволи: - ОЧЛда сўнгги йилларда фақат "Локомотив" гуруҳдан чиқа олганди. Бунга мутахассис сифатида қандай баҳо берасиз? 

Бу жуда паст натижа. Бу йил клубларимиз шарманда бўлишмади. Иккала клубда ҳам имконият бор эди. "Пахтакор"да ҳам, "Локомотив"да ҳам терма жамоа етакчилари ҳисобланади. Хориж клубларида етакчилик асосан легионерлар гарданида бўлади. Бизда кучли легионерлар йўқлиги боис асосий юк терма жамоа аъзоларига тушади. Гуруҳдан чиқа олмасак ҳам ўзимизнинг ёш футболчилар учун тажриба майдон бўлади.


kun.uz саволи: - Демак "Локомотив" 5-турдан кейин гуруҳда қолиб кетгани провал эмасми? 

- Йўқ, чунки кейинги босқичга чиқишга яқин келинганди. Мен гуруҳдан чиқа олмаслик яхши демаяпман, бу ёмон. Бунинг ижобий томонини айтаяпман холос. 


uzreport tv саволи: - Жамоада қайси чизиқларни кучайтириш лозим деб ҳисоблайсиз?

- Биз кучайтиришимиз лозим бўлган чизиқлар бор. Бу борада ўрганиш олиб бордим. Баъзи чизиқларимизда рақобат умуман йўқ. Ўша нуқтага кучли ёш футболчиларни таклиф қилишимиз керак. Захира керак бўлади.


championat.asia саволи: - Сиз ҳозирги "Пахтакор"га чемпионатда рақобат туғдира оласизми?

- 8 очколик фарқ қатта. Бу қийин. Айни пайтдаги вазифа клубдаги имкониятлардан максимал фойдаланган ҳолда натижага эришиш. Ҳар бир ўйин "Локомотив" учун энг муҳими бўлади. Биз айнан шу фалсафа билан майдонга тушамиз.


championat.asia саволи: - Самвел Бабаяннинг танкаси ким? 

- Мени яхши биладиган одамлар билишади. Ҳеч ким мендан ўзбек футболида ишлаш ҳуқуқини олиб қўя олмайди. 7 ёшимдан буён футбол ичидаман. Ўзбек футболи учун кўп нарса қилганман. Танки ёки бошқа нарсалар бўлмаган, бўлмайди ҳам. Фақат яратган мени жонимни олиши мумкин.


championat.asia саволи: - МТЖни бошқаган вақтингизда хатолардан бири ўз футболчиларини асосий таркибга қўйишингиз ҳақида гапиришарди. Уларни таркибга қўйиш орқали реклама қилиб, сотиш режаси бор деган фикр бўлганди. Бунга қандай муносатдасиз?

-Сиз бировнинг телефонини олиб бозорда сотиб юбора оласизми? Мен клубда ишламай туриб, уларнинг футболчиси сотилишидан қандай манфаат олишим мумкин? МТЖда ишлаган вақтимда битта чизиққа икки даъвогар бўлганди. Машарипова ва Шомуродов. Агар мен нопрофессионал бўлганимда ўша чизиққа "Пахтакор"даги футболчи Машариповни қўйган бўлардим. Аммо, мен Шомуродовни МТЖга қўйдим. Ўшандан сўнг у Россияга кетди ва бугунги кунда МТЖнинг энг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.


championat.asia саволи: - "Пахтакор"дан кетганидан сўнг Бабаян ўз футболчиларининг шартномасига таъсир қилганмиди?

-Шартнома тузиш менинг эмас, бош директорнинг вазифаси. Аввалги акционер кетганидан сўнг, яъни ҳокимиятдан сўнг барчаси келишилган. Акционерлар, юристлар билан ишланган. Ҳозир футболчилар бир 1 йиллик шартномалар тузилмоқда. Бундоқ олиб қараса, йил охирида бизда футболчилар қолмаслиги мумкин. Сиз сўраган нарса миш-мишдир.


championat.asia саволи: - Биз "Локомотив"да йирик трансферларни кўришимиз мумкинми?

-Албатта режаларим бор. Аммо, шартнома тузганимиздан сўнг бу ҳақида гапираман. Ҳали бизда захира футболчиларимиз, машғулотларда ишлаётган футболчиларимиз бор.


uzreport tv саволи: - Суперлиганинг янги формати ҳақида нима дея оласиз?

- Хориждаги амалиёт мен учун фойдали бўлди. Латвияда 1 миллион доллар бюджети бор жамоа ЕЧЛда иштирок этяпти. У СССР вақтида ташкил топган клуб. Бугун ҳар бир вилоятимизда ажойиб стадионлар қурилган. Улар ОЧЛ, МТЖ ўйинларига жавоб бера олади. Клубларнинг камайиши футболимиз учун яхши эмас деб ҳисоблайман. Менинг фикримча, 16 та жамоа яхши вариант. Бу кўпроқ футболчилар, янги кашфиётлар дегани. Бу яна менежментга бориб тақалади. Бу бизнинг ривожланишимизга ёрдам беради.


- Сиз "Локомотив"да менежер сифатида қай тарзда пул топиш мумкин деб ҳисоблайсиз?

- Бугун ТВдан пул ишлай олмаймиз, мухлислар ҳам кам. Бизда ҳомийлар бор. Қўшимча ҳомийларни жалб қилишимиз керак. Менежментни ишга солишимиз лозим.


championat.asia саволи: - Ўзбек клублари ОЧЛда яхши натижа қайд эта олмаётганига ва савиянинг тушиб кетишига келишилган ўйинлар ҳамда тотализаторнинг ўрни бор деган фикрга қўшиласизми? Ўтган йил Betradar хулосасига кўра Ўзбекистонда 10дан зиёд ўйинлар қайд этилган.

Келишилган ўйинлар борасида миш-мишлар доимо бўлади. Биз мутахассис сифатида буни кўра олишимиз керак. "Локомотив" чемпионатимиз етакчиси ҳисобланади. Футболда барча масала майдонда ҳал бўлиши лозим.


championat.asia саволи: "Локомотив" ҳалол ўйнашига ва барча масалани майдонда ҳал қилишга ваъда берасизми?

- Ҳа ваъда бераман. Фаолиятимда доим шундай бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади.



Rating: -486   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика