Latest news

09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  1 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  4 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  24 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  99

Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас" News

Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"

Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.
Матбуот анжумани бошланди.


- Аввало ҳақиқий мухлисларимиздан Сурияга қарши ўйиндаги мағлубият учун узр сўрайман. Кўп хатолар қилдик, қайсидир жойда мен хато қилдим. Ҳозирда ғалаба ва ютуқ ўртасидаги фарқ жуда кичик. Ўша ўйинда биз ютишимиз мумкин эди. Аммо сўнгги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб юбордик ва мағлуб бўлдик. Саралашдаги 7та ўйининг ҳеч бирида оптимал таркибни тушура олмаяпман. Барча нарса бизга қарши бўлмоқда. Ким терма жамоада ўйнашидан қатъий назар мақсад сари интиламиз. Эртага Виталий Денисов майдонга тушмайди, - дейди Бабаян. 

- Эртага Қатар билан ўйинда ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз. Барча мухлислардан келиб бизни қўллаб-қувватлашларини истайман, - дейди Бикмаев.

Шаҳбоз Беғамов:
- Сиз терма жамоага келганда тарихдаги энг кучли таркиб дегандингиз. Аммо тарихдаги энг кучли таркибимиз Сурияга ютқазди... Ўйиндан кейин истеъфо ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?
- Тўғри ўша гапимни такрорлайман. Ҳозирги таркиб энг кучлиси. Аммо кимдир майдонга туша олмаса бу катта йўқотишга айланмоқда. Сурия билан ўйинда 3 нафар футболчи майдонга тушмади. Истеъфо ва мураббий синоним сўзлар. Балки Қатарга қарши ўйиндан кейин кетарман, аммо ҳозир барча фикру ҳаёлим Қатарни ютишга қаратилган.

- Ислом Тўхтахўжаев ўйнамайди. Қатарни ўз уйимизда фақат ютганмиз. Йигитлар бунга тайёрми?

- Албатта Тўхтахўжаев ҳам катта йўқотиш. Аммо унинг ўрнини кимни тушириш ҳақида бош қотираяпмиз. Эртага ким майдонга тушишидан қатъий назар фақат ғалабани кўзлаб тушади.

Дмитрий Попов:
- Қатар ҳақида нима дея оласиз?

- Бу жамоа кучли. Уларнинг Эронга қарши баҳсда жуда яхши ўйнашди ва мағлубиятга ҳақли эмасдилар.

Фаррух Расулов:
- Сурияга қарши ўйиндан сўнг ОАВ ва ижтимоий тармоқлар жамоани кескин танқид қилди...Жамоа эртага руҳан тайёр бўладими?

- Бундай мухлислар фақат терма жамоанинг мағлубиятларидан кейин пайдо бўлади. Улар терма жамоа ютганида қанчалик хафа бўлишларини ҳам биламан. Баъзи пессимистлар ишонмай қўйишди. Мақсадимиз олға интилиш.

Бобомурод Абдулла:

- Терма жамоалар маркази ходими ижтимоий тармоқда терма жамоалар бош мураббийлари қийин шароитда ишлаётганини ва уларга ҳайкал қўйиш кераклигини ёзди. Сиз қандай қийин шароитда ишлаяпсиз?
- Мен ижтимоий тармоқларни кузатмайман. Мен фақат ишни ўйлайман. Шароитлар нолийдиган даражада эмас, барчаси яхши. ЎФФ барчасини қилиб бермоқда. Ҳайкал ҳақида? Ҳозирча шартмас.


- Рашидов эртага майдонга тушиши мумкинми?

- Рашидов 23талик таркибда бор. Эртага тушиши мумкин.

Нарзулла:
- Сурияга қарши ўйиндан сўнг мухлислар жуда ҳам хафа бўлишди ва стадионга келишни ҳам хоҳлашмаяпти. Эртага одатдагидан камроқ мухлислар келса жамоага қандай таъсир қилади?

- Албатта мухлислар бизнинг асосий кучимиз. Уларга мурожаатим эртага келиб бизни қўллаб қувватлашсин. Терма жамоа халқники. Ғалаба қозониб уларни хурсанд қилишга уринамиз.

Марат Бикмаев: Мен ҳам мухлисларга эртага келишларини сўрайман. Улар бизга жуда ҳам керак.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Rating: -306   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика