Самвел Бабаян: "Ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз"
17 nov 2015 22:54
News
Самвел Бабаян: "Ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз"
"Сифатли учрашувни ўтказдик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бугунги ўйин учун футболчилардан миннатдорман. Бутун ўйин давомида ўйинни назорат қилдик ва рақибдан бир бош устун эканлигимизни исботладик. Ушбу ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. Улар доимо биз билан бирга ва жамоамиз учун қайғуриб келишади. КХДР ва Яманга қарши иккала ўйин ҳам биз учун осон кечмади. Бу жамоалар ҳимояда жуда тартибли ва зич ўйнашади. Яман терма жамоаси таркибида юлдуз футболчилар йўқлигига қарамасдан мураббий жамоани яхши шакллантира олгани кўриниб турибди. Уларнинг ўйинида мураббий имзосини кўриш мумкин. Яман рақобатбардош терма жамоа сифатида шаклланган. Улар ҳозирда Осиё чемпионатига йўл олиш учун имкониятга ҳам эгалар деб ўйлайман", - деди Самвел Бабаян.
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments