Latest news

00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  8 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  0 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  73 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1

Самвел Бабаян: "Ғалаба учун барчага раҳмат" News

Самвел Бабаян: "Ғалаба учун барчага раҳмат"

Ўзбекистон ва Хитой учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

"Бугун сифатли ўйин намойиш этдик. Режалаштирган ишларимизни амалга оширдик ва мақсадимизга эришдик. Мухлисларни табриклайман. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман", - дея сўз бошлади Бабаян.


- Иккинчи гол олдидан Шукуровни олдингизга чақириб нима дедингиз?

- Ўз кўрсатмаларимни бердим.


- Кўп ҳужумлардан футболчиларимиз роҳат олишди...

- Тезкор ҳужумларимиз ўз самарасини берди. Буни албатта режалаштиргандик.


- Cурия билан ўйиндан сўнг Кримецнинг боши билан гол уришини айтгандингиз. Бу амалда исботини топди. Жепаровнинг бугунги ўйини ҳақида нималар дея оласиз?

- Бугун стандардларда қулай вазиятларга эга бўлдик. Афсуски, хар доим ҳам бундай имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Ҳали, қиладиган ишларимиз бор. 

Сервер бугун 120-ўйинини ўтказди. Бу рекорд. Уни ўсмирлик давридан биламан. У ҳақиқий профессионал. Унга миннатдорчилигимни билдирган ҳолда табриклаб қоламан.


- Ғалаба учун раҳмат. Биринчи бўлимда асосан ҳимояда ўйнаяпмиз. Кейинчалик олдинга бориш эвазига муваффақият қозонмоқдамиз. Кейинги ўйинларда ҳам шу тактикада ўйнамоқчимисиз?

- Ҳар бир ўйин учун алоҳида тактика танланади. Ўйинда тўпни назорат қилишга уриндик. Иккинчи бўлимда бўш зоналар пайдо бўлди. Ўз олдига юқори мақсад қўядиган жамоа ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бирдек ўйнай олиши лозим. Асосийси, курашларда йигитлар ғалаба қозонишди.


- Хитой таркибидаги янги футболчилар ҳақида...

- Албатта, бошланғич таркибдаги футболчилар мен учун ҳам янгилик бўлди. Бироқ, футболчилар бошқа бўлгани билан мураббий ўша. Жамоанинг ўйин фалсафаси ўзгаргани йўқ. 


- Хитой бош мураббийи истеъфо эълон қилди. Бунга муносабатингиз...

- У билан яхши танишман. Уни жуда ҳурмат қиламан. У барибир маҳаллий мутаҳассис. Федерация раҳбарияти барибир унга ишонишда давом этади деб ўйлайман. 


- Чап қанот футболчилари бугун фаол ҳаракат қилишди. Ўнг қанот ҳақида эса бундай дея олмаймиз...

- Тўртта ўйин ўтказдик. Бироқ, ҳеч қайсисида оптимал таркиб билан ўйнай олмадик. Шуни айтишим мумкинки, бугун ўнг қанотда Ҳошимов ёмон таассурот қолдирмади. Шунингдек, Марат ҳам яхши ҳаракат қилди.

Биринчи голдан сўнг иккита зарбамиз дарвоза устунига тегди. Хитойга қарши ўйнаш осон бўлгани йўқ. Уларнинг чемпионатига бир қаранг! Қандай юлдузлар тўп тепмоқдалар.

Эроннинг бугунги ўйини? Мен бор эътиборимни ўз ўйинларимга қаратганман.


Азиз Тўхтамуродов

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика