Latest news

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  5 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  110 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  54 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Самвел Бабаян: "Чемпионатдаги интрига деярли тугади" News

Самвел Бабаян: "Чемпионатдаги интрига деярли тугади"

Coca Cola Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" учрашувидан кейин наманганликлар устози Самвел Бабаян фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйлайманки, бугун яхши ўйнай олмадик, айниқса, биринчи бўлимда. Чемпионатдаги "пауза"дан кейин қийналяпмиз. Афсуски, ўйинга киришиб кетиш қийин кечди. Бугун жамоамиз биринчи таймни ўта муваффақиятсиз ўтказди. Бу кўпроқ психологик муаммога ўхшаяпти. Афсуски, қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. 

"Олимпик"ни табриклайман! Улар жуда яхши ўйнашди, сифатли футбол кўрсатишди, голлар ҳам аъло даражада бўлди. Афсуски, ютқаздик. Чемпионатдаги интрига деярли тугади. Ушбу мавсумни таҳлил қилиб чиқишга ҳали эрта. Ҳали яна 3 та ўйинни муносиб ўтказиб олишимиз керак.



- Жасур Яхшибоев аввалги ўйинларда кўринмаётганди. Бугун "Навбаҳор" қайдномасига ҳам киритилмади. Ваҳоланки, у терма жамоа йиғинига таклиф этилди. У билан боғлиқ вазиятни очиқчасига айта оласизми? У жамоани тарк этганми?

- Жасур Яхшибоев даволаниш ва реабилитация жараёнини ўташ учун кетганди. У Машарипов сафарга бора олмагани учун термага чақирилганди. 



- "Навбаҳор" бугун расман чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди. Жамоа чемпионликни ҳам, кубокни ҳам қўлга киритолмади. Мавсум қандай ўтди деб ўйлайсиз?

- Олдимизга қўйилган вазифаларни уддалай олмадик, бу – факт. Мавсум тугагач, таҳлил қилиб чиқамиз ва умумий хулосага келамиз. Чемпион ҳам бўлолмадик, кубокни ҳам ютолмадик. Буни мавсум якунида кўриб чиқсак бўлади.

- "Навбаҳор"да кейинги тур олдидан йўқотишлар жуда кўп. Жамоанинг жисмоний тайёргарлик мураббийлари ва шифокорлари фаолиятини қандай баҳолайсиз?

- Жамоамизда иқтидорли мураббий (Алекса Бошкович – таҳр.) ишлади. Афсуски, у жамоадан кетди, бу унинг оилавий ҳолатига боғлиқ вазият эди. У билан куни кеча гаплашдик. Ўйлайманки, ҳозирги пайтда "Навбаҳор"нинг жисмоний тайёргарлиги билан ҳаммаси яхши. Акс ҳолда жамоа 98-дақиқагача ҳужум қилмасди. Бошковичга ёрдам бериб келган Шерзод Жўраев ҳозир унинг ўрнида ишлаяпти. Ишонтириб айта оламанки, у юқори даражада фаолият олиб бормоқда.

Rating: -45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика