Latest news

08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   4 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  9 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  6 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  4 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  16 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  3 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  35

Самвел Бабаян: "Буюк клубда мен бирга ишлаган барчага раҳмат айтаман" News

Самвел Бабаян: "Буюк клубда мен бирга ишлаган барчага раҳмат айтаман"

Миллий терма жамоа бош мураббийига айланган Самвел Бабаян лавозимини тарк этиш асносида хайрлашув сўзларини билдирди.

Самвел Бабаян: - Узоқ йиллар мобайнида клубда мен билан ёнма-ён бўлган барчага миннатдорчилик билдираман. Мураббийлар штаби, футболчилар ва маъмуриятга, "Пахтакор" номи остидаги катта оиланинг ҳар бир аъзосига раҳмат айтаман. Бу жамоа ростдан ҳам катта оиладир.

Бу ерда энг яхши йигитлар ва жамоа йиғилганига ишонаман. Улар менга мураббийлик ғояларимни амалга оширишга ёрдам беришди. Жамоа нафақат мамлакат чемпионати ва кубогини ютиши, балки халқаро мусобақаларда ҳам ўзини кўрсатишига ишонаман. Юқори даражадаги профессионал ва ҳақиқий ватанпарварларни тарбиялаган ота-оналарга раҳмат айтаман. Мен учун энг яхши ишқибозлар саналган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламан.

Йигитлар ва клубнинг ғалабаларидан қувониб, у учун қайғураман. Мен катта оила аъзоси бўлганман ва шундай бўлиб қоламан. Афсонавий клубдаги ишимдан фахрланаман. Умид қиламанки, буюк клубда бошқарувни ким қўлга олишидан қатъи назар жамоанинг ғолиблик анъанаси сақланиб қолади ва бунга гувоҳ бўламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика