Latest news

18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  13 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14

Самвел Бабаян: "Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди" News

Самвел Бабаян: "Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"

"Пахтакор" - "Локомотив" (2:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари менежери Самвел Бабаян иштирок этди.
"Бугун футбол байрами бўлди. Футбол мухлисларига бугунги ўйин ёқди деб ўйлайман. Чиройли голлар, хатолар, футбол бусиз бўлмайди. Қийин вазиятдан чиқиб кетганимиздан хурсандман. Мусобақа жадвалида ҳамон пешқадамликни сақлаб қолдик. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун ўйнаймиз", - дейди Самвел Бабаян.

"Ҳимояда ўйнаб ғолиб чиқиш жуда қийин. Шу боис ҳужум қилиб имкониятларимиздан фойдалнишга уриндик. Стадионга келган мухлислар учун ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик".

"Таркибимизда ёш қобилиятли футболчилар борлиги бизнинг бахтимиз. Сергеев бугун гол урмади, лекин ўтган икки ўйинда тўп киритди. У ўз устида тинмай ишламоқда, машғулотлардан кейин якка тарзда машқлар қилмоқда".

"Самарқанддаги ўйинда кўпчилик бизни 99 дақиқада гол урганимизни айтмоқда. Аслида бу тарих лекин яна ўша вазиятни тушунтираман. Ҳакам 5 дақиқа қўшиб берди. Қўшимча вақтда жами 3та ўзгариш амалга оширилди. Ҳар бир ўзгариш учун 30 сониядан қўшилиши қоидада бор. "Динамо" футболчилари камида 1 дақиқа майдонда шифокорлар ёрдамини олишди. Энди ўша 5 дақиқа камида 1,5 дақиқани қўшиб олаверинг. Биз эса иккинчи бўлимнинг 46-дақиқасида гол урдик. Бундан ташқари ўша вазиятда гол урганимиздан сўнг "Динамо" ҳам ҳужум қилди ва гол уриши мумкин эди".

"Бугун захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўзларидан яхши таассурот қолдиришди. Анвар Солиев бугун жуда ҳам фойдали ўйнади", - дейди Бабаян.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика