Latest news

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  0 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  42 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман" News

Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугунги тўқнашув чемпионатимиздаги энг қизиқарли учрашувлар бири бўлди дея оламан. Йигитларга раҳмат айтаман, осон кечмаган баҳсда ғалабани қўлга киритдик. Мухлисларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Бундай қийин учрашувлар жамоани тарбиялайди. Қўлга киритган уч очкомиз билан мусобақа пешқадамига айланиб олдик.

- 2021 йилдан буён Жиззахда ғалаба қозона олмаётган эдингиз. Бугун ҳам иккинчи бўлимда жамоангиз ҳимояга ётиб олди. Бунга сабаб нима? Бу сизнинг кўрсатмангиз эдими ёки "Навбаҳор" футболчилари чарчаб қолишганмиди?

- Ҳар бир серия қачондир тугайди. Бугун ғалаба қозондик ва мен фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман. Сизнинг саволингиз нотўғри деб ўйлайман. Йигитлар меҳнат қилишди, буни ўзингиз кўрдингиз. Биз учун қулай натижа бўлаётгани сабабли биз шундай услуб танладик. Бу ерда жисмоний ҳолатнинг ҳеч қандай таъсири йўқ. Биз бугун ғалаба қозондик ва мен ҳам фақатгина ғалаба ҳақида гапираман.

- "Навбаҳор" жамоаси дарвозасига белгиланган пенальти ҳақида гапириб ўтсангиз? Ўша вазиятда 11 метрлик жарима зарбасини белгилашга асос бормиди?

- Пенальтидан гол ўтказиб юбордик ва ушбу гол бизга анча қийинчилик туғдирди. Голдан кейин фақатгина натижани сақлаб қолишга интилдик. Ҳакамнинг қарорини ўрганиб чиқишади деган умиддаман. Ҳакамларнинг қарорини муҳокама қилишим нотўғри.

- Ўткир Юсупов ўйин сўнгида "Сўғдиёна" мухлисларига провокация қилди. Ушбу ҳолат ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Ўткир ҳақиқий профессионал спортчи. Юсупов бундай ишлар қилишига ишонмайман ва ўз кўзим билан кўрмаганман. Бироз қизишиб кетган ва майдонга бақирган бўлиши мумкин. Лекин у миллий терма жамоа дарвозабони ва "Сўғдиёна" мухлислари ҳам терма жамоада уни қўллаб қувватлашади. Қийин ва курашларга бой баҳс бўлгани учун барча футболчиларда эмоциялар кузатилди.

- Русланбек Жияновнинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз? Жиянов бугун майдонга тушмади.

- Жиянов бироз бетоб бўлиб қолган эди. Осиё кубоги финалида уни мажбурий тарзда захирага олишди. Мушаклари билан бироз муаммо бор эди. Шу сабабли, Русланни бугунги учрашувда майдонга туширмадим. Жияновни кейинги учрашувларга асрадик.

- Тома Табатадзенинг ўрнига ёш футболчи Иминжоновни майдонга ташладингиз. Бундай қийин учрашувларда ёш футболчига имконият бериш қанчалик тўғри? Ёш футболчи ўйин темпига туша олмаслиги эҳтимоли юқори эди?

- Ўзгаришни Табатадзенинг ўзи сўради. Иминжонов эса ёш футболчи бўлишига қарамай, секин асталик билан тажриба тўплаб бормоқда. Бизга иккинчи қаватда яхши ўйнай оладиган футболчи керак эди, Иминжоновнинг бўйи ҳам баланд ва бош билан яхши ўйнай оладиган футболчи. У бугун яхши ўйнади деб ўйлайман.

- Фарғонадаги водий дербисида дуранг қайд этилди ва икки жамоа ҳам очко йўқотди. "Навбаҳор"нинг чемпионлик учун имкониятлари янада яхшиланди. Кейинги баҳсда "Нефтчи"га қарши майдонга чиқамиз. Ассистентларингиз "Нефтчи"нинг бугунги ўйинини томоша қилишдими?

- Албатта йўқ. Бугун биз ўзимизнинг ўйинимиз билан банд бўлдик. "Навбаҳор" ўйнаб турган вақти бошқа жамоалар ўйинига чалғимаймиз. "Нефтчи" ҳам барчадек жамоа. Янги мавсумда барча жамоалар "Навбаҳор"га қарши алоҳида тайёргарлик кўришмоқда. Кучли жамоа бўлса ҳам ёки мусобақа жадвалининг сўнги ўринларида бораётган жамоа ҳам. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб чиқамиз ва эртадан кейини рақибни ўрганишни бошлаймиз.






Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика