Latest news

21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  38 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  1 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  10 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  18 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3

Самвел Бабаян: "Бу йилги чемпионат охирги турларгача ҳаммани ҳаяжонда ушлаб туради" News

Самвел Бабаян: "Бу йилги чемпионат охирги турларгача ҳаммани ҳаяжонда ушлаб туради"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- "Қўқон-1912"га қарши ўтадиган дербилар ҳамиша қизиқарли ва муросасиз тарзда кечади. Бугунги учрашув ҳам бундан мустасно эмас. Натижа ва сифатга келсак, ўйинимиздан қониқмадик. Рақибга жуда кўп имконият тақдим этдик. Натижа бизга манзур келмади. Чемпионатда оддий ўйинлар деярли йўқ. Фаворитми, аутсайдерми, фарқи йўқ, ҳамма учрашувлар курашларга бой бўлиб ўтмоқда. Бу бизга дарс бўлди. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Рақиб имкониятига тўғри баҳо беришимиз керак.

- 1996 йилда "Навбаҳор"да, кейин "Пахтакор", Ўзбекистон терма жамоаси ва чет эл клубларида ишлагансиз. 1996 йил "Навбаҳор" чемпионликка эришган. Ҳозирги кунда "Насаф", "Сўғдиёна" жамоалари билан бир қаторда жамоаларимизга 1-ўринни олиш учун нимадир етишмайди.  Сиз нима деб ўйлайсиз?

- Ўйинларда барқарорлик етишмайди. Биз сифатли ўйин кўрсатамиз, лекин қоқилишлар рўй беради. Бугун негадир рақиб ўйинига тўғри баҳо бера олмадик. Тактик тарафлама баъзида ҳимояга ётишга ҳаракат қилдик ва вертикаль узатмаларни амалга оширдик, аммо бизда ижодкорлик кўринмади. Ҳар бир ўйинда максимал натижага эришиш учун барқарорлик етишмай қолади. 

- Азим Аҳмедов охирги ўйинларда деярли ўйнамаяпти. Унинг жароҳати бормиди?

- Ҳа, жароҳати бор эди. Секин-аста сафга қайтмоқда. У жамоа сардори ва асосий таркиб аъзоси. Унда жароҳат кузатилгани боис машғулотларда ҳам қатнашмаганди. Ҳозир тикланиб боряпти, шу туфайли майдонда кўриниш берди. 

- "Навбаҳор" кейинги турда "Пахтакор"ни меҳмон қилади. Бу учрашувни "йил ўйини" деб таърифласак бўладими? 

- Ҳали олдинда яна 10 та ўйин бор. Ўйлайманки, бу йилги чемпионат охирги турларгача ҳаммани ҳаяжонда ушлаб туради. "Пахтакор" ҳам бошқа рақибларимиз сингари жамоа саналади. Ҳар доимгидек тайёрланамиз.

Rating: -55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика