Latest news

13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  1 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  2 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  10 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  0 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  7 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  17 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  19 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  24 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  12 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  6 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  4

Самвел Бабаян: "Бу "Навбаҳор"нинг жорий мавсумдаги ҳозирча энг яхши ўйини" News

Самвел Бабаян: "Бу "Навбаҳор"нинг жорий мавсумдаги ҳозирча энг яхши ўйини"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан (1:5) сўнг "лочинлар" устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Самвел Бабаян: "Бугунги ўйин биз учун жуда муҳим эди. Йигитларга катта раҳмат айтаман, мухлисларни ғалаба билан табриклайман".

- "Навбаҳор" аввалги ўйинларга нисбатан тамомила бошқа жамоадек кўринди. Яъни биринчи ва иккинчи голлардан кейин тўхтагани йўқ. Аввалги баҳсларда бу шижоатни кўрмаган эдик.

- Биринчи навбатда йигитлар ўзини жуда яхши кўрсатишди. "Бунёдкор" яратган бир-икки вазиятни ҳисобга олмасак ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Бу "Навбаҳор"нинг жорий мавсумдаги ҳозирча энг яхши ўйини. Асосийси - жамоа голдан кейин ҳам тўхтаб қолмади ва вазиятлар яратишда давом этди. Таҳлилларимизнинг фойдаси бўлди.

- Биринчи бўлимни олиб қарасак, ҳар бир чизиқдаги футболчилар ўз вазифасини тўлиқ адо этишди. Бу жамоа асосий таркиби шаклланиб улгурганидан далолатми ёки бугун шунақа бўлиб қолдими?

- Мавсум олдидан жамоани 10 киши тарк этди ва яна шунча футболчи "Навбаҳор" сафига келиб қўшилди. Буни жиддий ўзгариш деб биламан. Расмий ўйинлар ўзгаришларнинг ҳақиқий фойдасини кўрсатади. Бугун айниқса биринчи бўлимда ҳамма нарса ишлади. Нима бўлди? Йигитлар ушбу ўйин муҳимлигини тушунишди деб ўйлайман. "Бунёдкор"га қарши баҳсдаги ғалаба бизни биринчи ўринга олиб чиқарди. Руҳий жиҳатдан бу биз учун жуда муҳим эди. Яна, таҳлилларимиздаги хулосалар орқали хатоларимизни тўғирладик.

- Остон Ўруновни нега алмаштирдингиз?

- Аввалги ўйинда Остон жароҳат олганди, шу сабаб бугун уни асрашга қарор қилдим.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика