Latest news

14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  8 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0

Самвел Бабаян: "Бизнинг ўйинларда ҳам шу қадар кўп мухлислар ташриф буюришини орзу қиламан" News

Самвел Бабаян: "Бизнинг ўйинларда ҳам шу қадар кўп мухлислар ташриф буюришини орзу қиламан"

"Насаф" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Пахтакор" клуби менежери Самвел Бабаян иштирок этди.

Бугун мухлислар учун ҳақиқий футбол байрами бўлди. Қаршида ҳар доим кучли жамоа бўлган. Осиё чемпионлар лигаси даражасидаги ўйин гувоҳига айландик. Ўйинда ғалаба қозониб туриб, уч очкони қўлдан бой бердик. Лекин дуранг натижасидан қониқдим. Бугун футболчиларим мен берган кўрсатмаларни 100 фоиз эмас, 99 фоизга бажаришди. Агарда 100 фоизга бажаришганида, биз бугун ғалаба қозонардик.

Қаршилик футбол ишқибозларини алохида ажратиб кўрсатмоқчиман. Улар бугун ўз жамоаларини жуда чиройли тарзда қўллаб-қувватлашди. Одатда футбол мухлислари жамоанинг 12-футболчиси ҳисобланишади. Лекин мен "Насаф" ишқибозларини 12 эмас, балки 13 ва 14 футболчи деб ҳисоблардим. Бугун улар ажойиб тарзда мухлислик қилишди. Мен ҳам бизнинг ўйинларда ҳам шу қадар кўп мухлислар ташриф буюриб, стадионни тўлдириб ўтиришларини орзу қиламан. 

Яна шуни қўшимча қилишни истардимки, Қаршилик мухлислар ҳали бу жамоа билан кўплаб ғалабаларни нишонлашади. Улар бунга ҳақлилар. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика