Latest news

23:16АПЛ. "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  21 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  3 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  10 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  4 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  29 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  11 18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  2 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  4 17:35"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  4

Матбуот анжумани. Самвел Бабаян: «Биз йил давомида қилган ишларимизни кам эмас деб ўйлайман» News

Матбуот анжумани. Самвел Бабаян: «Биз йил давомида қилган ишларимизни кам эмас деб ўйлайман»

Ўзбекисон кубоги финал баҳсидан сўнг «Навбаҳор» бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

«Биринчи навбатда Насафни чемпионлик билан табриклайман. Учрашув тенг курашлар остида бўлиб ўтди. Биз ҳеч бир жабҳада улардан қолишдек демаган бўлардим. Фақатгина бугунги учрашувда биз улардан битта камроқ гол урдик. Бизда ҳам бир нечта яхши имкониятларга эга бўлдик. Мухлисларга раҳмат айтаман, улар биз учун узоқ йўл босиб келишди ва бизни охиргача қўллаб туришди. Бу биз учун қадрли жуда ҳам. Бугунги учрашувда борларини бериб ҳаракат қилган футболчиларимга ҳам раҳмат айтаман, улар охирги кучларига қадар кубокни Наманганга олиб кетиш учун ҳаракат қилишди. Афсуски, буни уддалай олмадик. Энди Супер лиганинг учта баҳсида максимал тарзда тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз»,-деди Самвел Бабаян.

- «Навбаҳор» жамоаси биринчи бўлимда атиги битта зарба йўллади ва у ҳам ноаниқ кетди. Сизнинг бугунги ўйин учун режангиз иккинчи рақамли бўлиб ўйнаш бўлганмиди?

- Йўқ ундай эмас! Агар сиз кўрган бўлсангиз, бугун рақиб жарима майдончасининг атрофида прессинг қилишни бошладик. Бироқ майдон марказида озгина муаммолар бор эди ва буни танаффусда тўғрилашга ҳаракат қилдик, иккинчи бўлимда жамоа бошқача ўйин кўрсатишни бошлади. Иккинчи бўлимда барчасини тўғриладик ва ўйинда устунликка эришдик.

- Сиз ўзгаришларни ўйиннинг сўнггиларида амалга оширдингиз. Сиз аввалдан қўшимча таймларга тайёргарлик кўрганмидингиз?

- Бизда жароҳат олган ўйинчилар етарли. Шу сабабли ҳам кичик жароҳатлари бор бўлган Туропов ва Яхшибоевларни учрашувнинг сўнггиларида туширишга мажбур бўлдик. Афсуски, булар жароҳатлари бор бўлиб ўйинга қўшилишга мажбур бўлишди. Бизда бошқа ўйини кучайтира оладиган бошқа футболчилар йўқ.

- Суперлига баҳсларида ҳам «Навбаҳор» чемпионликни бой берса, бу сизнинг кейинги фаолиятингизга таъсир қилиши мумкинми?

- Мураббий ишлайди ва қачондир унинг шартномаси якунлайди. Биз кеча барқарорлик ҳақида гаплашдик. Биз йил давомида қилган ишларимиз кам эмас деб ўйлайман. «Насаф» жамоасининг асосий кучи доим таркиб барқарор ва мураббий ҳам анча йиллардан бери ишлаб келмоқда. Улар битта ритмда ҳаракат қилишмоқда. Сабр қилиб, биз ҳам олға ҳаракат қилсак, бизда ҳам барқарорлик бўлади. «Навбаҳор»да узоқ йиллар давомида ўйинчилар ва мураббийлар алмашинуви доим кузатилган ва шу сабабли ҳам барқарорлик йўқолган. Шу сабабли ҳам натижа бўлмаган. Бизга озгина омад етишмади, яхши вазиятларни яратдик, бироқ ўхшамади. Агар барқарорлик бўлса, ҳаммаси яхши бўлади.

- Абдуманноповнинг Туроповга ўзгартирилиши хатойингиз деб биласизми? Туропов майдонга тушганидан сўнг қанотлардан узатмалар деярли йўқолди.

- Абдуманнопов биринчи бўлимда яхши қўшилиб кета олмади, у билан танаффусда гаплашдим ва барчасини ўзгартиришга эришди. Кейин у гол урди, бироқ жисмоний ҳолати унга берилган вазифани бажаришга имкон бермади ва буни мен кўрдим. У билан онлайн тарзда майдонда гаплашдим ва у ўзгартиш сўради.

- Кеча сиз Наманганда ишлаш доим қийин эканлигини ва катта босимлиги ҳақида гапирдингиз. Бугун «Навбаҳор» узоқ масофа босиб келган кўплаб наманганлик мухлисларнинг босими остида қолиб кетмадим?

- Яна бир бор таъкидлайман, биз биринчи даврада кўплаб футболчиларни таклиф қилдик, иккинчи даврада яна кўплаб ўзгаришларни амалга оширдик. Футболчи бўладими мураббийми Наманганда ишлаш учун катта босимни енгиб ўтиши лозим. Бугун ҳеч қандай босим бўлмади. Биз фақатгина улардан куч олдик. Бугунги учрашувда бизнинг мухлислар бироз камроқ бўлган бўлсада, биз уларга раҳмат айтамиз. Улар биз учун узоқ йўл босиб келишди. Биз ҳам уларга катта байрам қилиб беришни истаган эдик. Бироқ бугун бизнинг кун эмас экан, бироқ кейинги учта турда мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз.


Rating: -92   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика