Latest news

17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  0 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  0 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  0 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3 16:18Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"  3 15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 15:28Суперлига. "Насаф", "Динамо", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" меҳмонда ютқазмаяпти  4 15:00Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью  7 14:42Шацких бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев жамоасини ҳеч қачон ютолмаган  3 14:15"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида  8 13:49Суперлига. "Нефтчи" 10 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти   2 13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  5 12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0

Самвел Бабаян: "Битта гап айтаман, эртага ғалаба қозонмоқчимиз" News

Самвел Бабаян: "Битта гап айтаман, эртага ғалаба қозонмоқчимиз"

Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

Унга Марат Бикмаев ҳамроҳлик қилди.

"Эртага биз гуруҳ фаворитига қарши ўйнаймиз. Бу жамоа айни пайтда ФИФА рейтингида Осиёнинг энг кучли жамоаси бўлиб турибди. Таркибида Европанинг кучли клубларида ўйнайдиган футболчилар бор. Эронни яхшилаб ўрганиб чиқдик. Эртага мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга уринамиз", - дейди Бабаян.

"Эртага яхши ўйин бўлади. Умид қиламанки олдимизга қўйилган барча режаларни бажарамиз. Ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Бикмаев.


- Одил Аҳмедовнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- У Европа лигаси доирасида клуби сафида жароҳат олди. Тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Балки эртага уни майдонда кўрармиз.

- Қатар билан ўйинда ўнг қанот ҳимоямизда кўплаб хатолар бўлди. Балки эртага Тўхтахўжаевнинг ўрнига бошқа футболчини кўрармиз?

- Тўғри сездингиз. Қатар билан баҳсда хатолар кузатилди. Бироқ Тўхтахўжаев марказий ҳимояда ўнг қанотга ўтгани учун хатолар бўлиб туради. Шу боис унга тўлиқ ишонишда давом этаман.

- Сурия билан Тошкентда ўйинда ҳаяжон сезилди, Қатарда эса эркин ўйнадик. Сафарда жамоа осонроқ ўйнаётгандек туюлмоқда.

- Гуруҳдаги ҳар бир рақиб кучли, масалан Сурияни йирик ҳисобда ютамиз деганлар кўп бўлганди. Улар Жанубий Корея билан дуранг ўйнашди. Биз учун ҳар кейинги баҳс энг муҳими. Шундай экан эртага Эронга қарши учрашув биз учун энг муҳими.

- Эртанги ўйиндан олдин сизни нима ташвишга солмоқда. Биринчи навбатда?

- Одил Аҳмедовнинг яхши спорт формасида эмаслиги ташвишлантирмоқда. Қолган барчаси жойида.

- Эрон доим сўнгги дақиқаларда кўп гол уради. Сиз бунга қарши чора тайёрлаб қўйдингизми?

- Бу рақибни ўрганиш жараёнида Эрон билан олдинги барча ўйинларни кўриб чиқдик. Рақиб ҳозир ҳам ўз фалсафасини ўзгартиргани йўқ. Эртага насиб қилса бунга чора топамиз.

- Эрон кучли жамоа деяпсиз, эртага дуранг қайд этилса сиз бунга рози бўлармидингиз?

- Келинг олдиндан қандайдир тахминлар қилмайлик. Футбол вазиятларга бой спорт тури. Унда исталган ҳолат бўлиши мумкин. Биз ўйиндаги ҳар қандай вазиятга тайёрмиз.


- Машарипов йиғинга чақирилди. Унинг ҳолати қандай?

- Таркибга чақирилган 23 нафар футболчи айни пайтда Ўзбекистондаги энг кучли футболчилар ҳисобланишади. Машарипов охирги ўйинлари орқали терма жамоага муносиб эканлигини исботлади.

- Эртага Ўзбекистон кўпроқ ҳужумга ўтади. Эрон қарши ҳужумда ўйнаши кутилмоқда. Мавсум охири бўлгани учун бизнинг футболчиларнинг спорт формаси панд бермайдими?

- Араб давлатларида ўйнайдиган футболчилар учун мавсум бошланди. Сардор Рашидов, Азиз Ҳайдаров ҳам ўз клублари сафида ўйнашди. Маҳаллий футболчилар ҳам яхши ҳолатдалар. Битта гап айтаман, эртага ғалаба қозонмоқчимиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +93   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика