Latest news

15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  0 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  0 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  0 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  11 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  9 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  13 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  4 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  9 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  2

Самвел Бабаян: "Биринчи навбатда мухлислардан кечирим сўрайман" News

Самвел Бабаян: "Биринчи навбатда мухлислардан кечирим сўрайман"

Барчамизга аёнки жорий ҳафта ўзбекистонлик футбол мухлислари учун жуда ҳам оғир кечди. Ҳаттоки, аксарият мухлислар миллионлар ўйини саналмиш футболдан кўнгилари қолгандек гўё.

Бинобарин, ишонамизки бу ҳиссиётлар вақтинчалик ва тез орада улар сафимизга яна қайтишади. Шундан бўлса керак, мухбирларимиз мазкур салбий кайфияту туйғуларни сабабчиси ҳисобланган миллий терма жамоамизнинг ҳозирда собиқ бош мураббийи Самвел Бабаяндан интервью олиш мақсадида боғланди.

Самвел Вячеславович интервьни кейинроқ беришни ваъда берган ҳолда биздан дил сўзларини мухлисларга етказиб қўйишни илтимос қилди. Хуллас қуйида С.Бабаянни терма жамоа ва ўзбек футболи фанатларига йўллаган узрномаси ҳавола қилинмоқда.

“Авваламбор мухлисларни ишончини оқлай олмаганим учун улардан кечирим сўрамоқчиман. Ўтган йиллар мобайнида мураббийлар штаби билан бирга имкониятимиз даражасида катта ҳажмдаги ишларини амалга оширишга ҳаракат қилдик.

Хусусан, терма жамоа бир аҳил оилага айланди. Бизнинг асосий мақсадимиз терма жамоани ЖЧга олиб чиқиб жонажон Ўзбекистонимизда ҳам футбол ўйнай олишларини ва бу спорт турини яхши кўришларини намойиш этиш орқали юртимиз довруғини янада кўтариш эди.

Мен шу ўринда бизга етарли шарт-шароитларни яратиб берган ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Биз турнирни жуда яхши бошгандик ва гуруҳдаги 2 турдан сўнг гуруҳ пешқадамига айлангандик. Терма жамоадаги ишга бошқача ёндошув керак, яъни “спецефик” ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда натижа футболчилар соғлиғини қандай ҳолатда эканлигига ва ўз вақтида терма ихтиёрига етиб келишига боғлиқ бўлади.

Афсуски, шундан сўнг етакчи футболчиларимизни жароҳат олиши ёки терма жамоа ихтиёрига оптимал формада келмасликлари натижасида таркибда юқотишларга учрадик.

Бундан ташқари баъзи ўйинларда шахсан менинг хатоларим туфайли ҳам айрим учрашувларда очколар юқотдик.

Шу билан бирга бизга кўплаб ўйинларда омад етишмади. Сўнгги дақиқларда ўтказиб юборилган голлар фақат йўқ қўйилган хатолар эвазига эмас балки омад деган нарсага ҳам боғлиқ бўлди.


Нима бўлганда ҳам мазкур босқичда иштирок этган футболчиларимиздан иборат жамоа Жаҳон футбол форумида иштирок этишга лойиқ эди. Мен ишонманки, бизнинг бош жамоамиз ЖЧ финал босқичида қатнашади ва бунинг учун бизда иқтидорли футболчилар жуда кўп.

Мен шу ўринда мухлисларимизни икки йил мобайнида сўнгги тургача қўллаб-қуватлаб турганлари учун уларга катта раҳматлар айтмоқчиман.

Терма жамоада ишлаш ҳар қандай мутахассис учун катта фахр ва шу билан бирга катта жавобгарлик ва масъулият юклайди. Худо ҳаққи шахсан мен бутун вужудим билан шу ишга ўзимни бағишлагандим.

Бизни эзгу мақсад сари, яъни ЖЧ финал босқичидан биттагина гол етишмади холос...Биз мундиалга чиқиш учун, мухлисларимизни бахиёр қилиш учун барча ўйлаган ишларимизни қилдик, аммо...

Мен яна бир карра улардан узр сўрайман ва терма жамоамизни кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, уларга фақат қувонч ва бахт олиб келишини тилаб қоламан”....



Rating: -240   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика