Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  49 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз” News

Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”

Куни кеча “Андижон” бош мураббийига айланган тажрибали мутахассис Самвел Бабаян клуб матбуот хизматига ўзининг дастлабки фикрларини билдириб ўтди.

“Андижон вилояти ҳокими ҳурматли Шуҳрат Қўшоқбоевич ва клуб раҳбарларининг таклифини қабул қилдим. “Андижон”да ҳаммамиз биргаликда янги тарих яратишни мақсад қилдик. “Навбаҳор” ва “Пахтакор”даги фаолиятим катта тарих эди. Иккала клуб максимал даражада натижага эришди. Бугунги кунда мен барча потенциал ва реал имкониятларимни “Андижон”да кўрсатмоқчиман.

Андижон халқи, мухлислари, айниқса, таниқли бўлган фан-клуби Ўзбекистонда энг яхшиси. Улар севимли жамоасини ўзбек футболининг лидери бўлишини хоҳлашади ва бунга муносиб. Шу сабабли мен шу ердаман.

Кўп ишлашимизга тўғри келади, фақат майдонда эмас, балки майдон ташқарисида ҳам. Биз ғалабали анъанани йўлга қўйишимиз керак. Шунингдек, вилоят ҳокими клуб инфраструктурасини ҳам яхшилашимизни сўради. Ёшларни тарбиялаш ва селекция ишларини олиб борамиз. 24\7 режимида қатъий ишлашимиз лозим.

Бутун фаолиятим давомида ишлаган клубларимда энг яҳши натижаларга эришганман. Эндиликда барчамиз тўплаган тажрибам билан ҳамоханг равишда самарали иш олиб боришимиз даркор. Бунинг натижасида ҳаммамиз бирлашиб Андижонда катта муваффақиятларга эришишимиз мумкин.

Клуб Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилди. Албатта, ишларни селекциядан бошлаяпмиз. Биринчи навбатда ўйинчиларни танлаб олиш масаласида ҳаммасини кўриб чиқамиз. Қайси футболчилар жамоани кучайтириб, натижа кўрсата олади? Шуларни таҳлил қиламиз.

Олдимизда 24 декабрь куни Қатарда Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги муҳим ўйинимиз бор. Бу учрашувгача вақт бор. Йигитларга дам бердик. Тез орада бўлажак ўйин учун тайёргарликни бошлаймиз”.

Rating: -9   

Comments

+9   
04 dec 12:18:26
internationale2010
Ҳа тарих ёзади Бабаян бу аниқ фақат Андижон тарихидаги энг кўп маблағни ҳавога учирган шахс сифатида . Бунда на тактика бор на виждон йилнинг энг аҳмоқона танлови бўлди эссиз...
+8   
04 dec 11:52:44
Gulom Hidoyatov
Пролигага тушиб тарих яратмасанг булди
+7   
04 dec 11:31:22
Baxtigali Adilov
Вертикал,горизонтал хужум киламиз деб,кулокка тепмасанг болди,терма жамоага келганингда хаммани шунака ахмок килгандинг
+7   
04 dec 10:38:47
Tulkin Alimov
Эски тарихингни унитайликми)
+5   
04 dec 16:19:07
ЮВЕНТУС-10
Reply to comment by Xojakbar Xaitov
Эх биродар у кемаган такдирда уша пуллар худди сизни чунтагингизга тушадигандей гапирасиза
Бабаян бор жойда барака булмайди бир ортга каранг Пахтакор Бабаян билан бор обруйини йукотди халигача бошка жамоалар мухлислари Пахтакорни ектирмайди ундан кейин термага ишлаб хамма жойни расво килди ундан кейин Навбахор Локо хуллас у мурабий
+5   
04 dec 11:13:21
Yodgorov Fazliddin
Shunday jamoa bilan antirekord qilib tarix yaratmasa boʻldi edi))
+4   
04 dec 11:39:10
Абд
Agar Andijon so'nggi turda yutib qo'ysa bormi... Kar-karchilarning tili qayerda qolarkin?!
+4   
04 dec 10:33:41
Liverpool0890
Bor tarixni ham tiqmasangiz bo`ldi deb kimdir koment yozadimi
+3   
04 dec 10:54:29
Saidjahon
Reply to comment by Маратик
Ким нима десаям келаси йил Хар кайси жамоага андижон БН осон бумийди, Бабаян яхши уйинчилари опкелади, андижонга Самарканд мухлислари номидан омад
Рахмат дустим Динамо хам чаккимас.
+3   
04 dec 10:31:05
ЮВЕНТУС-10
Пулни жойини топдинг ана буёгига Андижони конини суриб йикитиб кетасан туллак
+3   
04 dec 10:30:50
JAHONGIR-707
Тарих яратганингни кўп кўрганмиз)))
+2   
04 dec 14:54:55
#sh
Reply to comment by internationale2010
Ҳа тарих ёзади Бабаян бу аниқ фақат Андижон тарихидаги энг кўп маблағни ҳавога учирган шахс сифатида . Бунда на тактика бор на виждон йилнинг энг аҳмоқона танлови бўлди эссиз...
Мавсум охирида шу гапиз эсизда турсин
+1   
04 dec 20:52:21
ЮВЕНТУС-10
Reply to comment by JAHONGIR-707
Тарих яратганингни кўп кўрганмиз)))
Койил сиз хаксиз Бабаян худдики мурабий булиб бирор ишни койил килгандек узини тутади каерга ишлаган. булса факат гиромлик ва сафсата гаплар натижа йук каергадир натижа курсатган булса бирортаси хам халол йул билан булмаган нима учун айрим рахбарлар шунга ишнади тугриси тушунмайман.
+1   
04 dec 11:04:25
Bugatti vieyron
Andijon muxlislari ko‘progiga loyiq, lekin(bu mani shaxsiy fikrim) sizlarga vaqtinchalik suʼniy shishirilgan jamoa nimaga kerak bu Babayan uzogi bir yoki ikki mavsumlik xarajat qiladi bo‘ldi shu bilan yana eski hommom eski tos
+1   
04 dec 10:36:09
Xojakbar Xaitov
Reply to comment by ЮВЕНТУС-10
Пулни жойини топдинг ана буёгига Андижони конини суриб йикитиб кетасан туллак
Эх биродар у кемаган такдирда уша пуллар худди сизни чунтагингизга тушадигандей гапирасиза
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика