Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Сами Хедира: "Мен Карло Анчелотти билан олдинга интиламан" News

Сами Хедира: "Мен Карло Анчелотти билан олдинга интиламан"

Мадридда янги мавсум янги умидлар билан бошланмоқда, лекин бу Сами Хедирага етарлимикан?
У ўзининг “Die Welt” газетасига берган интерьюсида Жозе Моуриньо даврига баҳо берди ва Карло Анчелоттини мақтади.

ЯНГИ МАВСУМ ҲАҚИДА

- Янгидан бошланяпти: янги мураббий, янги ғоя, янги ўйин фалсафаси. Мен Мадридда ўйнаётганимдан ғурурланаман, чунки бу ерда ким ўйнаса ҳам совринлар учун курашади. Мен Анчелотти бошчилигида олдинга интилишимга ишончим комил.

КАРЛО АНЧЕЛОТТИ ҲАҚИДА

- У қаерда ишлаган бўлса ҳам ҳамма жойда унинг жамоаси яхши ўйнаган. Бизда тажрибали мураббий, ажойиб инсон бор ва у асосан диққатини тактика ва интизомга қаратади.  Анчелотти жамоага футбол ўйнаш имконини беради чунки у мухлисларга нима таклиф қилишни билади.

ЖОЗЕ МОУРИНЬО ҲАҚИДА

- Бу ерда ўзимиз ютқаздик. Уни хурматини жойига қўйишимиз керак, биз у билан юқори даражаларга эришдик ва у биз учун ажойиб мураббий бўлиб қолаверади. Уч йил олдин у менга Бундеслигадан Испания лигасида ўйнашимга имкон берди.

ЎЗ КЕЛАЖАГИ ҲАҚИДА

- Менинг “Реал” билан шартномам давом этмоқда ва мен ҳозир фақат Анчелотти билан ишлаш ҳақида ўйлаяпман. Шартномани узайтириш бўйича келишув давом этмоқда лекин аниқ бирон нарса йўқ.

eurosport.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика