Latest news

12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  22 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  25 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  24 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1

Сами Ал Жабер: "Менимча, финалда "Ал Ҳилол" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади" News

Сами Ал Жабер: "Менимча, финалда "Ал Ҳилол" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи финал учрашуви бўлиб ўтади. Япониянинг Сайтама шаҳрида кечадиган баҳсда "Урава Редс" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши майдонга тушади. Маълумки, биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.


"Ал Ҳилол" афсоналаридан бири Сами Ал Жабер бугунги учрашув олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди. Ал Жабер 2000 йил "Ал Ҳилол" ушбу мусобақада ғолиб чиққан, фақат ўшанда мусобақа Чемпионлар кубоги деб юритиларди.

- "Ал Ҳилол"нинг бу йил ОЧЛда муваффақиятли иштироки сабаби нимада?
- Биз "Ал Ҳилол"ни доим бир текис ўйнайдиган жамоа сифатида биламиз. Бу ерда клуб мураббийлари ва футболчилар бир текис иш олиб боришади. 2009 йилдан бошлаб клуб олдига қисқа, ўрта ва узоқ муддатли режалар қўйилди ва клуб навбати билан ушбу режаларни амалга оширишга ҳаракат қилиб келмоқда.

- Омар Хрбиннинг ўйини сизда қандай таассурот қолдиряпти?
- У шубҳасиз ҳозирги пайтда Осиёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири. Хрбин "Ал Ҳилол"га келганидан бери мунтазам ишламоқда ва янги жамоага тезда мослашиб олди. Суриялик ҳужумчи "Қирол Кубоги"да зафар қучишимизга яқиндан ёрдам берди. У "Урава" билан кечган биринчи баҳсда учта тўп киритиши мумкин эди, бироқ фақат битта гол билан кифояланди. Лекин жавоб ўйинида ўзини тўлиқ кўрсата олади.

- Финалнинг иккинчи учрашувидан нима кутяпсиз?
- Ар Риёдда кечган баҳс "Ал Ҳилол"нинг устунлигида кечди ва буни ҳамма кўрди. Биринчи таймнинг ўзиёқ бизнинг жамоа фойдасига 3:1 ёки 4:1 бўлиши мумкин эди. Аммо футболчиларимиз қулай имкониятлардан фойдалана олишмади, қолаверса рақиб дарвозабони ҳам ўз ишини яхши бажарди. Албатта, Карлос Эдуардонинг жароҳат олиши чатоқ бўлди, бу билан "Ал Ҳилол" 30 фоиз кучини йўқотди. Аммо бизда Наваф Ал Обид, Салим Довсари, Омар Хрбин каби футболчилар бор ва ҳаммамиз жамоага ишонамиз.

- Сиз "Ал Ҳилол"да 20 йилни ўтказгансиз. Қандай хотиралар ёдда қолган?
- Эсда қоларли хотиралар ниҳоятда кўп. Мен бу жамоада ўйнашни бошлаганимда 14 ёш эдим. Фақат "Вулверхэмптон"га ижарага берилганимда бу клубда тўп тепмаганман, қолган вақт доим "Ал Ҳилол" билан бўлганман.

- Финалдан қандай натижа кутяпсиз?
- Албатта, "Ал Ҳилол"нинг ғалабасини. Менимча, биз 2:1 ҳисобида зафар қучамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика