Latest news

19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  0 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  4 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  35 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   7 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  74 16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  0 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  111 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 30 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  7 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1 15:23Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"  2 15:14"Қизилқум" яна бир легионер билан шартнома имзолади  2 14:48Хендерсон "Аякс" сафида майдонга тушишдан бош тортяпти  3 14:12"Порту" етакчиларидан бири ҳам Саудия Арабистонига йўл оладиган кўринади  0 13:35"Арсенал" "Адана Демирспор" дарвозабонини сотиб олмоқчи бўлган  2 13:09Расман: "Лейпциг" ПСЖ футболчисини рекорд суммага сотиб олди  1

Самарқандлик мухлисларнинг ёқимтойига айланган, Ўзбекистон фуқаролигини олишга яқин келган нигериялик Дэвид Онияни хотирлаб News

Самарқандлик мухлисларнинг ёқимтойига айланган, Ўзбекистон фуқаролигини олишга яқин келган нигериялик Дэвид Онияни хотирлаб

Тарихда шундай футболчилар бўладики, қайси миллат вакили бўлишидан қатъий назар ишқибозлар уни доим ижобий хотиралар билан ёдга олишади.

Улардан бири юртимизда обрў ва эътибор қозонган Африка қитъасининг кам сонли футболчиларидан бири Дэвид Ониядир. Шу боисдан сайтимиз орқали ушбу футболчининг фаолиятига назар солишни лозим топдик.

Дэвид Фарамола Ония 1985 йилнинг 5 июнь куни Нигерия пойтахти Лагос шаҳрида кўп болали оилада туғилганди. Болалигидан миллионлар ўйинига меҳр қўя бошлаган ёш йигитча фаолиятини Нигерия иккинчи дивизиони вакили ҳисобланган “Динамик” жамоасида бошлайди. Биласиз, қора қитъада одамлар асосан оч ва ночор кун кечиради. Футбол эса уларни камбағалликдан олиб чиқиб кетувчи бир восита саналарди. 2004 йили Дэвидни Бокунинг «Нефтчи» жамоасига таклиф этишади. Ония у ерда 2007 йилга қадар фаолият юритади. Лекин, бўйдор ва жисмонан бақувват футболчи у ерда ўз ўрнини топа олмайди ва захира футболчисига айланади.


2007 йилда Самарқандда яъни “Динамо” жамоасида ажойиб таркибни шакллантираётган Тажмурод Агамуродов легионер хизматига эҳтиёж сезади. Натижада, шу йилнинг бошида Ония сафга келиб қўшилади. Чунончи, у келган илк мавсумидаёқ ўзидан илиқ таассурот қолдира олган, мухлисларнинг меҳрини қозониб улгурганди. Шу боисдан клуб раҳбарлари уни ҳеч қаерга қўйиб юборишни исташмайди ва олиб қолишади.

Футболчи тўрт мавсум давомида ўзининг ажойиб ўйинлари, самимий характери туфайли самарқандлик ишқибозларнинг суюкли ўйинчисига айланди. 100дан ортиқ ўйинларда иштирок этди, орқа чизиқ вакили бўлсада бир қанча муҳим голларга муаллифлик қилди. Маълумотларга қараганда ўша пайтда унга Ўзбекистон фуқаролигини олиб бериб миллий терма жамоада ҳам ўйнатмоқчи бўлишган. Бироқ, бу иш амалга ошмаганди.

2012 йилда Ония 2011 йилда “Бунёдкор”га ўтгани ҳақида хабарлар тарқала бошланди. Ҳаттоки, ўзаро расман шартнома ҳам имзолашга улгурган, жамоанинг қишки йиғинларида иштирок этгандим ҳам. Аммо, ҳали янги мавсум бошланмасдан турибоқ ўртадаги келишув бекор қилинди. Шундан сўнг уни айрим инсонлар “Пахтакор” жамоасининг машғулотларида кўришганини айтишганди.


Бу борада “Бунёдкор”нинг собиқ вице-президенти ва бошқарувчиси Баҳром Байжанович Давлатов шундай деганди.

“2011 йилнинг 1 декабрь санасида Ония биз билан икки йиллик шартномага имзо чекканди. Унга кўра, ҳимоячи 12 декабрдан машғулотларга киришди. Аммо ҳимоячи оилавий сабаблар туфайли шартномани бекор қилишни хоҳлади”.

Якунда ўша йилни жамоасиз ўтказган, спорт формасини йўқотган Ония кейинги йилги мавсумни биринчи лига вакили бўлмиш “Сўғдиёна”да бошлайди. 2012 йилнинг иккинчи яримидан эътиборан ҳимоячи “Бухоро” вакилига айланади. Дэвиднинг кўҳна шаҳар жамоасидаги фаолияти ёмон кечмади. Орадан маълум вақт ўтгач жамоанинг муҳим фигураларидан бири сифатида гавадалана бошлади. Мураббийлар уни кўпроқ таянч ярим ҳимоясида, мудофаанинг турли нуқталарида синаб кўришди.


2013 йилдан сўнг катта ислоҳотларни ва ўзгаришларни амалга оширган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Бухоро” билан шартномаси якунланган Дэвид Онияни таклиф қилади. Эсингизда бўлса таркиб кескин равишда янгиланганди. Аммо, футболчи юрагидаги муаммолар сабаб ПФЛ тиббий кўригидан ўта олмайди ва биринчи даврани майдондан ташқарида ўтказишга мажбур бўлади. Иккинчи давра олдидан ўтказилган тиббий кўрик яна муваффақиятсиз чиқади. Натижада бир мавсум умуман майдонда кўриниш бермайди. Амалда клуб билан хайрлашиб Малайзияга яъни Фарход Тожиев, Садриддин Абдуллаев, Дилшод Шарофетдиновлар тўп тепаётган “Т-Тим” жамоасига кўчиб ўтади, мураббийлар унга сардорлик боғичини ишониб топширади.

2015 йил 13 июнь куни "Т-Тим" сафида "Келантан"га қарши ўртоқлик учрашуви вақтида майдоннинг ўзида вафот этди. Шундай бўлсада у бухоролик, самарқандлик мухлислар учун ўчмас юлдуз бўлиб қолаверади.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика