Latest news

23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  0 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  5 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  7 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1

Самарқандда “ЎФА Кубоги” баҳслари старт олади News

Самарқандда “ЎФА Кубоги” баҳслари старт олади

Маълумки, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолаганди.

Ана шу меморандум асосида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақаларини ўтказишга келишиб олинганди.

ЎФАнинг тасдиқланган режасига асосан 27 мартдан 5 апрелга қадар Самарқандда «ЎФА Кубоги»нинг биринчи босқич ўйинлари бўлиб ўтади. Унда вилоятдаги саккизта Олий таълим муассасалари жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашишади. Булар, “А” гуруҳида  Самарқанд давлат архитектура қурилиш институтининг “СамДАҚИ”, Самарқанд давлат университети Жисмоний маданият факультетининг “СамДУ-1”, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг “ТАТУ”, Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг “СамҚХИ”, “В” гуруҳида Самарқанд давлат университети талабалари термасининг “СамДУ-2”, Самарқанд иқтисодиёт сервис институтининг “СамИСИ”, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг СамДЧТИ” ҳамда  Самарқанд тиббиёт институтининг “СамМИ” жамоаларидир.

Талабалар Самарқанд шаҳридаги “Олимпия” номли ИБЎСМ ҳамда БЎСМ-2 майдонларида кураш олиб боришади. Гуруҳ ўйинлари 27 мартдан 1 апрелга қадар давом этади, 3 апрелда ярим финал, 5 апрелда эса финал учрашуви ўтказилиши белгиланган.

Турнир ғолиби апрель ойининг иккинчи ярмида айнан Самарқандда ташкиллаштириладиган иккинчи босқичга йўлланма олади. Мусобақа қонун-қоидасига мувофиқ иккинчи босқич тўрт минтақада ташкиллаштирилади – Наманган, Самарқанд, Урганч ва Тошкент шаҳарларида. Самарқанд минтақасида мезбонлардан ташқари Қашқадарё, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ғолиблари иштирок этишади.

Қолган уч минтақа қатнашчилари:
Наманган шаҳрида – Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари;
Урганч шаҳрида – Хоразм, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси;
Тошкент шаҳрида – Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳар мусобақалари ғолиблари.  
 
 “ЎФА Кубоги” баҳслари орқали талабалар ўз имкониятларини чамалаб олишлари билан бир қаторда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳам таъминланмоқда. Қолаверса, мусобақа ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга садоқат, ўзига ишонч, спортга муҳаббат туйғуларини уйғотишга ҳам хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика