Latest news

08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  1 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  4 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  7 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   19 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1

Самарқандда футбол ва спорт музейи очилди News

Самарқандда футбол ва спорт музейи очилди

Ўзбек футболи тарихида ўз ўрнига эга бўлган Самарқанд футболи ўз музейига эга бўлди.
Хусусан, 18 октябрь - Самарқанд шаҳар кунида, ўтган йили юртимизда кенг нишонланган ўзбек футболининг 100 йиллиги муносабати билан Самарқанд футболи музейи ташкил этилди.

«Динамо» стадионидаги бинонинг иккинчи қаватидан ўрин олган ушбу музей 18 октябрь куни тантанали тарзда очилди. Очилиш маросимида ўзбек футболида муносиб из қолдирган ЎФФ фахрийлари раиси Наримон Жалолов ва бир қатор таниқли футбол фахрийлари иштирок этишди.

Бир неча йиллар давомида Самарқанд вилояти спорт комитетида фаолият юритган, собиқ футболчи, ҳозирда спорт ва меҳнат фахрийси саналмиш Валерий Қодиров ташаббуси билан ташкил этилган ушбу музейда нафақат Самарқанд футболи ва спортига оид, балки ўзбек футболи тарихига оид бир қатор экспонатлар жой олган.

Хусусан, футбол тарихида энг кучли дарвозабон сифатида тан олинган Лев Яшиннинг Самарқанддаги ташрифи, ўз вақтида бокс қироли даражасига кўтарилган Муҳаммад Алининг кўҳна шаҳардаги саёҳати, «Динамо» клубининг 1970-80 йиллардаги хорижий йиғинлардаги ўртоқлик ўйинлари билан бирга ўзбек футболи ва спортига оид бир қатор тарихий экспонатларни кўриш мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика