Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  15 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Самандар Ризомов: "Ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Мухлислар яратиб берган чиройли атмосфера учун раҳмат" News

Самандар Ризомов: "Ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Мухлислар яратиб берган чиройли атмосфера учун раҳмат"

Тожикистон футзал терма жамоаси аъзоси Самандар Ризонов 1-турдан ўрин олган Тожикистон - Марокаш (2:4) учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Тожикистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатидаги тарихий дебюти билан табриклайман. Марокашга қарши кечган дастлабки учрашув ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Бу биз учун биринчи ўйин эди. Катта мусобақадаги дастлабки ўйинимизни ўтказдик. Бугун кучли жамоага қарши ўйнадик. Кейинги учрашувларда янада яхшироқ натижа қайд этишга интиламиз.

- Марокаш дунёдаги энг кучли терма жамоалардан бири ҳисобланади, лекин шунга қарамай Тожикистон бугун жуда яхши таассурот қолдирди. Тожикистон терма жамоасига ижобий натижа қайд этиши учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Биз яратган вазиятлардан фойдалана ололмадик. Фақатгина реализация туфайли бугун мағлуб бўлдик.

- Кейинги рақиблар Португалия ва Панама терма жамоалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Кейинги учрашувлардаги мақсадимиз паркетга чиқиб, фақатгина курашиш ва боримизни бериш.

- Бугунги учрашувни бевосита аренадан томоша қилиш учун жуда кўп тожикистонлик мухлислар ташриф буюришди. Шунингдек, ўзбекистонлик мухлислар ҳам Тожикистон терма жамоасини қўллаб-қувватлашди. Мухлислар яратган атмосфера ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бизга мухлислик қилган барча ишқибозларга раҳмат айтаман. Кейинги учрашувларда ҳам шундай атмосфера бўлади, деб умид қиламан.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Футзал бўйича ЖЧ. Тожикистон терма жамоаси дастлабки турда Марокашга мағлуб бўлди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика