Latest news

10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  0 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  3 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  1 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0

Самандар Очилов: “Таклифларга қараб қарор қабул қиламан” News

Самандар Очилов: “Таклифларга қараб қарор қабул қиламан”

Хабарингиз бор, Тожикистон чемпионатида кўплаб ҳамюртларимиз тўп тепмоқда.

Самандар Очилов эса “Хўжанд” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Куни кеча “Хўжанд” чемпионатнинг 19-тури доирасида “Душанбе” (5:0)ни мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин Очилов билан суҳбатлашдик.

- Бу ўйинда ғалаба қозонмасак бўлмасди, - дея сўз бошлади Очилов. Аввалги тур ўйинларида очколар йўқотдик. Мухлисларни хурсанд қилиш учун мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз лозим эди.  “Душанбе” ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Мавсум якунланиб бормоқда. Шунга осон ўйинлар бўлмайди.

- “Хўжанд” мавсум аввалида қўйган мақсадига эриша оладими?

- Ўйлашимча ҳа. Раҳбарият мавсум давомида бизга барча шароитларни яратиб берди. Биз эса қўйилган мақсадимизни амалга ошириш учун охиригача курашдик.

- Тожикистон футболи борасида нималарни айта оласиз?

- Чемпионат савияси чакки эмас. Асосан яккакурашларга кўпроқ эътибор бериларкан. Жисмоний томонлама кучли бўлмасангиз, бу ерда тўп тепиш осон эмас. Шу жиҳатлари билан менга яхшигина тажриба берди.

- “Хўжанд” билан шартномангиз тугаб бормоқда. Келгусидаги мақсадлар қандай?

- Ҳозирча бу борада бирор-бир гапни айта олмайман. Бир нечта клублардан таклифлар бор. Мавсум якунига етганидан сўнг таклифларни яхшилаб ўрганиб чиққан ҳолда бир қарорга келаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика