Latest news

13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  0 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  2 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  2 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  2 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  2 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  11 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  10 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11

Салоҳнинг ҳар бир голи учун мисрлик абонентларга совға берилмоқда News

Салоҳнинг ҳар бир голи учун мисрлик абонентларга совға берилмоқда

"Ливерпуль" юлдузи Муҳаммад Салоҳ "Vodafonе" компаниясининг Мисрдаги бўлими юзига айланди.

Шартнома декабрь ойида имзоланган - бунинг учун Салоҳнинг Мисрга учиши, "Ливерпуль"нинг машғулотларини қолдириши шарт эмасди. Компания вакилларининг ўзлари Лондонга боришди.

Март ойида футболчи қизи билан промороликда суратга тушганди. Унинг иштирокида март ойида "Vodafonе" компаниясининг рекламаси "YouTube"да 6,3 млн одам томонидан кўрилди.

Бу ҳафтадан бошлаб, Салоҳнинг ҳар бир голи учун мисрлик абонентлар 11 дақиқа вақтни совға сифатида олишмоқда. Бунинг учун "Mo Salah World" тарифига уланиш керак. Март ойи ўрталарига келиб, унинг голлари сони 36тага етди.

Салоҳнинг гонорари ҳақидаги маълумотлар берилмаган, бироқ у пулларни фақатгина "Vodafonе" дан олмайди. Бу мавсумда футболчи "Uber" билан ҳам шартнома имзолади. Учинчи мавсумдирки "Pepsi"нинг қиёфаси бўлиб турибди.

Миср "Vodafonе"си учун Салоҳ - идеал қаҳрамон. Айни дамда у Мисрнинг энг асосий инсони. "Ливерпуль" ўйинлари вақтида Қоҳирада ҳаракатлар тўхтайди, 11-рақамли либослар кўчаларда кўпаяди. Салоҳни мамлакатда шундай қадрлашади.

- декабрь ойида Миср фунти қулаш ёқасида эди. Айирбошлаш курсини барқарорлаштириш учун ҳукуматга пул керак эди. Салоҳ ўшанда мамлакатга 210 минг Британия фунтини ўтказиб берди.

- Салоҳ 12 млн Миср фунт (555 минг евро) миқдордаги суммани Басьюн шаҳридаги шифохонага керакли шарт-шароитларни яратиб бериш учун сарфлади. Унинг ёрдамида реанимацион, туғиш хоналари ва тез ёрдам бўлими тўлиқ қайтадан таъмирланди.

- Салоҳ ўзи туғилиб ўсган Нагриг шаҳрида мактаб қурдириб берди.

- ЖЧ-2018га чиқилганидан кейин мисрлик бизнесмен Маҳмуд Аббос Салоҳга вилла таклиф қилди, бироқ футболчи ўша суммани Нагригни ривожлантириш учун ишлатиш кераклигини айтди.

Rating: +87   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика