Салоҳ қачон сафга қайтиши маълум бўлди
		
		10 may 2019 23:55
        News	
	 
				 
				Салоҳ қачон сафга қайтиши маълум бўлди
Мисрлик форвард Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг якуний 38-турида майдонга қайтади, дея хабар беради «Ливерпуль» расмий сайти.
			Манбанинг хабар беришича, Салоҳ «Ньюкасл»га қарши (2:3) баҳсда бошидан олган жароҳатидан фориғ бўлган. Мия чайқалиши сабабли, ҳужумчи ЕЧЛнинг ярим финал «Барселона»га қарши жавоб баҳсини (4:0) ўтказиб юборганди.
Шунингдек, қайд этилишича, каталонияликлар билан ўйинда соғлигидаги муаммолар туфайли захирага олинган мерсисайдликлар ҳимоячиси Эндрю Робертсон ҳам сафга қайтган. «Қизиллар»нинг бразилиялик футболчиси Роберто Фирминонинг эса қачон таркибга қўшилиш ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» – «Вулверхэмптон» ўртасидаги чемпионатнинг сўнгги тур учрашуви 12-май куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланиши керак.
            Link            :         
                    Source                : LFC
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments