Latest news

15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  10 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  8 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  2 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  11 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  9 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  6 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  29 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  4 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2

Салоҳ бурнини жароҳатлаб олган болакайга ғамхўрлик қилди News

Салоҳ бурнини жароҳатлаб олган болакайга ғамхўрлик қилди

Гап шундаки, куни кеча икки ливерпуллик болакайлар "Ливерпуль"нинг Мельвуддаги машғулотлари тугашини кутишган.

Улар 11 ёшли Луи Фаулер ва унинг укаси 10 ёшли Айзек эди. Сабаби маълум, севимли юлдузлари билан суратга тушиш.  

Қаҳрамонларимиз тўсатдан Салоҳнинг машинасини кўриб қолишди. Луи унинг орқасидан югурди, лекин тасодифан устунга бориб урилди ва бурнини жароҳатлади. 

Буни кўриб қолган Салоҳ дарҳол машинасини тўхтатди ва ҳаммаси жойида эканлигини билиш учун машинадан тушиб етиб келди. Албатта, Муҳаммад Салоҳ бу пайтда йигитчалар билан расмга тушишни рад этолмасди, улар биргаликда расмга тушишди. Шунингдек, мисрлик футболчи жабрланган мухлисига имзоси туширилган либосини ҳам совға қилди.

 

Болаларнинг отаси ижтимоий тармоқларда футболчига миннатдорчилик билдирди. 

"Муҳаммад Салоҳ, Луис нокаут бўлгач, ортга қайтиб ундан хабар олганингиз учун раҳмат. 

У сизни жуда яхши кўради ва уни қучоқлаганингиздан кейин оғриқ дарҳол йўқолганлигини айтди. Айтганча, бурун билан ҳаммаси жойида. 

Сиз яхши инсонсиз ва чинакам жентльменсиз!" 

Муҳаммад Салоҳ - кўплаб футболчилар учун ҳақиқий намунадир! 

Шерзод Нурматов таржимаси.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика