Latest news

22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  41 22:04"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0

Салимжон Зокиров: “Ёзёвон”даги пасайиш вақтинча" News

Салимжон Зокиров: “Ёзёвон”даги пасайиш вақтинча"

Про-лига 25-туридан ўрин олган “Ёзёвон-Лочинлари” - “Зомин” (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров “championat.asia” сайтига интервью берди.

Энди ўзларинг кўриб гувоҳ бўлдиларинг, бугунги учрашувда то дарвозамиздан биринчи голни қўйиб юборгунимизга қадар учрашувда биз устунликка эришдик. Кўплаб вазиятларда омад биздан яққол юз ўгирди, тўп дарвозага киришни ҳоҳламаса қийин экан. Ўша ўз майдонимизда “Шердор” жамоасидан учраган мағлубиятимиздан сўнг, бизнинг футболчиларда руҳий томондан тушкунлик кайфияти кузатилмоқда. Йигитларимиз нимагадир ўз ўйинларини топиб олишга қийналишмоқда.

Жамомамиздаги пасайиш жараёнини сабаби балки шу холат туфайли юзага келаётгандир, ахир биринчи даврада ўзларинг кўрдиларинг, ўз майдонимизда бирон марта мағлубиятга учрамаган эдик. Бу холатни иккинчи омили сифатида айрим жамоаларда кузатилаётгани каби бизнинг жамоада ҳам озгина муаммолар бор. Бу муаммоларни яхши бўлиб кетишига ишонамиз, шу боис сабр қилаяпмиз. Лекин жамоамиз футболчилари ёш, балки шу туфайли уларда жамоамиздаги муаммоларни қабул қилишга қийналишмоқда. Шу иккинчи омил ҳам ўзига сабаблар билан ўйинимизга таъсир кўрсатмоқда. Ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлиб кетади, бизни жамоада озгина муаммоли кунлар бўлса, тез орада бартараф этилади, ҳамиша шундай бўлган. Назарий жиҳатдан биз турнир жадвалида кучли учликка кириш учун имкониятимиз бор, демак биз бунга интиламиз. Биздаги холат яна такрорлайман вақтинча, тез орада ўз ўйинимизни топиб оламиз ва ғалабаларга эришамиз деб ўйлайман, - дейди Салимжон Зокиров.      


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика