Latest news

14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  1 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  5 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5

Салим Зокиров: “Мақсадимиз юқорига интилиш” News

Салим Зокиров: “Мақсадимиз юқорига интилиш”

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги 1/16 финал доирасидаги “Ифтихор” – “Ёзёвон” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ёзёвонликлар устози Салим Зокиров билан қисқача суҳбатда бўлдик.

— Бугун ўйин борасида нима дея оласиз?

— Аввало мезбонларни ғалаба билан табриклайман. Шогирдларим ҳам бугун яхши ҳаракат қилишди. Уларнинг ўйинидан кўнглим тўлди. “Ифтихор” жамоасига кучли футболчилар жамланган – Мансур Саидов, Акмал Холматов, Шерзод Ҳакимов, Ориф Мамажонов каби ўйинчилар суперлигада ҳам бемалол ўйнаб кета олишади.

— Бугун майдонга асосан ёш футболчиларни тушурдингиз. Хусусан, дарвозабон Жасур Абдуллаев асосий таркиб ўйинчиси эмас.

— Чиндан ҳам бугун ёшларга имконият беришга қарор қилдим. Жасур ёш дарвозабон бўлишига қарамай, бугун ўзини кўрсата олди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. 20 апрель куни ўз майдонимизда “Лабса” билан ўйнаймиз. Шуни инобатга олган ҳолда бир қатор етакчи футболчиларга дам бердим.

— “Ёзёвон” мавсумни юқори нотада бошлади. Ҳозирча жамоа Про-лига “В” гуруҳида етакчилик қилмоқда.

—  Мақсадимиз юқори даражага интилиш. Ёзёвонлик мухлисларни хурсанд қилиш. Бугун бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Исроил Мамажонов тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика