Latest news

10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  0 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  1 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  1 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  2 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  9

Салим Мустафоев: "Терма жамоада ўйнашни орзу қиламан" News

Салим Мустафоев: "Терма жамоада ўйнашни орзу қиламан"

"Локомотив" ҳимоячиси Салим Мустафоев "Ал Ҳилол" тўсиғидан ўтганларидан ниҳоятда хурсанд эканлигини яширмади ва ўйин хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- "Ал Ҳилол"га қарши ўйин кутилганидек қийин ва оғир бўлди. Худога шукур ғалаба қозониб, ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритдик. Бундан бениҳоятда хурсандмиз. Яратган вазиятлардан унумли фойдаланганимиз бизга қўл келди. "Ал Ҳилол" эса бу борада оқсади, яъни биринчи бўлимда дарвозамиз олдида ҳеч қандай хавф сола олишмади. Таблода 2:0 порлаганидан сўнг жамоамиз ҳимоядан ўйнади. Пенальти белгиланган вазият бўйича гапирадиган бўлсам, бу ерда 11-метрлик жарима зарбаси белгилаш учун ҳеч қандай асос йўқ эди. "Ал Ҳилол"ни зарарсизлантириш учун уларни асосан майдон марказидаёқ қарши олиб, юқори прессинг қўлладик.

"Ал Ҳилол"дек жамоани мағлубиятга учратгандан сўнг жамоамизнинг ўз кучига бўлган ишончи ортгани бор гап. Бу клуб осиёдаги энг кучли жамоалардан бири саналади. Футболда олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Биз имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз ва бунинг учун ҳаракатни тўхтатмаймиз.

Исталган футболчи бир нарсани орзу қилади. Бу ҳам бўлса терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш. Менинг орзуим ҳам Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўйнаш.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика