Latest news

18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  0 18:00Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  116 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

Салим Мустафоев: "Динамо"да иккинчи ёшлигимни ўтказяпман" News

Салим Мустафоев: "Динамо"да иккинчи ёшлигимни ўтказяпман"

"Динамо" жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида Тошкентда "Олимпик" меҳмони бўлди. Учрашувдан сўнг самарқандликлар сардори Салим Мустафоев фикрларини билдирди.

"Суперлигада осон ўйин йўқ. Шу боис йирик ҳисобдаги ғалабани енгил қўлга киритдик демаган бўлардим. "Олимпик" футболчилари ёш бўлишига қарамай майдонда ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Биз эса тажриба эвазига ғалаба қозондик. 

Жамоамизда ички муҳит яхши. Вадим Абрамов қўл остида ёшлигимда ҳам кўп ўйнаганман ва талабларини биламан. Қайсидир маънода иккинчи ёшлигимни ўтказяпман. 

Суперлигада "Насаф"да чемпионлик учун имконият юқорироқ. Лекин ОКМК, "Сўғдиёна" рақобат қилишга ҳаракат қилишяпти. "Пахтакор" очко йўқотмаганида балки улар ҳам курашга қўшилишлари мумкин эди. Якунда нима бўлишини вақт кўрсатади. Шуниси аниқки, Суперлигада жамоалар даражаси тенглашган",- дейди Салим Мустафоев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика