Latest news

01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  33 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  4 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  12 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Сафар ўйинида “Металлург” таркибидаги йўқотишлар News

Сафар ўйинида “Металлург” таркибидаги йўқотишлар

Мамлакат миллий чемпионатининг 29-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси 5 ноябрь куни Навоийда “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлади.

Мазкур учрашувда бекободликлар бир қатор йўқотишлар билан майдонга тушишади. Сариқ карточкалар тўпланиб қолганлиги боис ҳимоя чизиғи вакиллари Даврон Каримқулов, Жавлон Мирабдуллаев, таянч ярим ҳимоячиси Алишер Зиёвуддиновлар жамоага ёрдам бера олишмайди. Сўнгги турларда мураббийлар баъзи сабабларга кўра ҳимоячи Александр Ковалев ҳамда ҳужумчи Зоҳид Абдуллаевлар кўмагидан ҳам фойдалана олмаётганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, Навоийда “Металлург” таркиб борасида жиддий қийинчиликка дуч келади. Ҳар тугул Қўқонда майдондан четлатилган Дониёр Одилов “Бухоро”га қарши ўйинни ўтказиб юборди ва энди таркибга қайтади.

“Қизилқум” – “Металлург” учрашувини тошкентлик Олим Толибжонов бошқариб боради. Унга қанотларда қаршилик Артем Калинин ва пойтахтлик Ришат Нўъмоновлар ёрдам беришади. Учрашув назоратчи ҳаками Артём Арутюнов.

«Қизилқум» (Навоий) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:О. Толибжонов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Р. Нўъмонов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи:А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили:Р. Черников.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика