Latest news

19:212 карра Ўзбекистон чемпиони Боян Миладинович Сербия жамоаси мураббийига айланди  0 19:03Суперлига. "Навбаҳор" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  1 18:58FourFourTwo АПЛ тарихидаги энг кучли ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди. Видич кучли бешликда йўқ  2 18:15Ўзбекистон футзал МТЖ Францияга ютқазди  5 17:54АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди. Ҳоланд ва Кейн топ-10 таликдан жой олди  3 17:23Хитой футбол ассоциацияси собиқ вице-президенти 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди  6 16:55"Ал Насср" Роналдунинг ёнига Мессини олиб келса ҳам, "Ал Ҳилол"ни енга олмайди"  19 16:34FourFourTwo портали АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон номини эълон қилди, бу Шмейхель эмас  4 16:12Манба: Эмери Феликсга ҳар куни қўнғироқ қилмоқда  2 15:50Перуда ғалати ҳодиса: футболчи ўйин пайтида қовуғини бўшатди  5 15:28Клопп қайтмоқда!  5 15:07Холанд: "Қизиқчи йигит"  1 14:53Сунъий интеллект АПЛнинг барча даврлар рамзий термасини тузди  20 14:32"Навбаҳор" – "Бунёдкор" учрашувини ким шарҳлаб боради?  8 14:15"Майдонга туш азартда, кўзинг қизил ғазабда!"  2

"СА"да 1 апрель (1 ҚИСМ) News

"СА"да 1 апрель (1 ҚИСМ)

Бугун 1 апрель, Халқаро ҳазил куни. Сайт ўқувчилари билан байрамларни турлича нишонлаймиз.
Бугун соат 18:00га қадар сайтда кулгу кечаси бўлиб ўтади.

Бу борада "Mehanik 14" ва "FK Davr" никидаги ўқувчиларимизнинг хизматлари катта бўлди. Бугун "FK Davr" ижодига мансуб турли туман шеърларни, навбатма-навбат ўқиб борасиз. Демак, энг фаол юзерларимизга бағишланган шеърларни мутолаа қилинг.

Иккинчи қисмида эса сайт ходимларига аталган шеърлар берилади.


Бир ёзишда нақ йигирма иккита коммент ёзар,
Нуқта вергулларни кўриб кўплар "ақлдан озар".
Кимдир бўлса албатта яхши гаплардан ёзар,
“SuperFrank” ҳеч ким бўлмаганида нуқта босар.

Никидан маълум албат. К.Ронолдуга фанат,
Номери даҳшат номер, “C.RONALDO~101”.

Футбол ичра клубларнинг,
“Реал” ва “Шўртан” мухлиси.
Адаштирманг, Достонбекларни,
Йигирма тўққизинчи рақамлисини.

Комментлари кимларнингдир ҳаловатин буздиёв,
Гумонсираб дейишди «Миржалолни дўстиёв».
«Қариндошимикан ёки, балки адвокатидир»,
Кимдир деди «точно бу Миржалолни ўзиёв».

Абрамович «Челси»сининг ашаддий фанатию,
Нимагадир Абрамовни унча хушламайдиёв.
Фикрларин фактлару исбот билан билдирар,
Миржалолга алоқаси йўқ, Мухиддин Холиқов.

Кўпни кўрганиданми хаётдан мисол қилар,
Қуруқ, пуч комментларни ёзишни увол билар.
Тилагимиз доимо бўлиб юрсин иши беш,
Янгисидан эшитайлик, «Tom Azik 85».

Бу сайтда юсер-у, ўз сайтининг админи,
Коммент ёзганда доим билади ўз хаддини.
Айни пайтда суйгани ҳам, куйгани ҳам бу Мойес,.
МЮчилар сайтининг админи «Phill_Jones».

Бир ойда гох икки ой деганда бир кўринар,
Шу бир комментда гўё супермақола битар.
Оптимист ҳам, пессимист ҳам эмас эрур реалист,
Шедевр асарлардан ўқийлик «Radikalist».

Ҳар кимни ўз ёқтирган клуби бор,
Ҳар клубнинг ўз ўйин услуби бор.
Комментларин ўқиганлар билишар.
Бу юсернинг ўз ёзиш усули бор.

Қизиқ гаплар топиб ёзади хар гал,
Ўз ўрнида ўринлатиб деб қўяди.
«Эхх...» никин айтсам ёдингизга тушар «Арсенал».
Ҳа, бу ўша арсеналчи «KANIMEX».

Афзал билиб стадионнинг вип секторидан,
Заказ қилса «дахшат» жойдан уйнинг тўридан.
Йўл кираю, ейиш ичиш чипта ўрнига,
Шу пулни сарф этиб мўжаз дастурхонига.

Байрам қилиб ким ТВдан футбол кўрса гар,
Бундай мухлис, эмиш «домашний» мухлислар.
Бу таърифни берган «домашний» мухлис,
Бу «Эркин Одилов -19-79»

Нимагадир шу кунларда кам кўринар комментда,
Сабаби юрган эмиш ҳозир ҳарбий хизматда.
Бу гапига ким ишонар, кимдир ишонмайдиёв,
Уйланди-ю шу юзер сал ўзгариб қолдиёв.
Исмин фамилияга ўзгартиргани хойнахой,
Шу сабаб эмасмикан Қазаяқли Адилбай?

Олтин тўп сўровномаси эсингларда бўлса гар,
Қовун тушуриб қўйганман ўшанда мен бир сафар.
Бу айбимни ювмоқ учун камдир кийдирсамда тўн,
Битта «штраф»мизда энди сизга «НураМ10».

Қизиқ латифалару, гўзал шеър ҳикоялар,
Ёзиб туришар эди ибратли ривоятлар.
Адабиёт бўстонига айлантириб CАни,
Кўрмадингларми мабодо «Хур-Мат» билан «М-А»ни?

Мудом жамоаси билан стадионда, сайтда ҳам,
Ғалаба-ю, ҳаттоки мағлуб бўлган пайтда ҳам.
Комментлари файз бериб турсада 1-лигага,
Тилагим «Қўқон» бу йил чиқсин олий лигага.
Ники ҳам жамоаси-ю, шаҳри номига монанд,
«Хоразм»га ҳам омад тилаб тургувчи «Maks Kokand».

Фикрлар бўлимида фақат фикрлар битар,
Қуруқ комментлардан у доимо йироқ юрар.
Комментлар бир ош бўлса маза киритар солиб туз,
Тузсиз ош бўлмайди-да, тўғрими «Ikroman_uz»?

«Нефтчи»нинг лақаби нима, десам бир куни,
Бу гапимни унчалик суймадими ё жини?
Номи, рамзи, лақаби ҳаммаси бир «Нефтчи»дер,
«Буюк чинорлар» фанати «Football Forever».

«Ювентус»нинг ашаддий фанатларидан бири,
Коммент ёзишидан маълум, уста ҳам экан сўзга.
Ишқилиб бузилмасин ҳеч қачон телевизори,
Омад, Омадбек Низомов «Juventus89»га.

Кўп сайтларни кузатиб,
Кўп билади хойнахой.
Бир жихатига қойил,
Топиб гапиради БОЛТАВОЙ!

Анча дилкаш самимий,
Мухлиси «Нефтчи» ФКни.
Коммент ёзмайди «лишний».
Ёзиб турингда «F.K.N»

«Хайрли кун», «Хайрли тун» тилашни унутмайди.
Комментларда ҳеч кимни  «ёқасидан тутмайди»,
Барчанинг дили яйрар шу никга келганда дуч.
Бу юзер «Чемпион_6363»!

Бу юзерни бир гапига қойил қолганман жуда,
«Мундиалдан ҳам муҳим, кучли бўлсин элита».
Мазмунли фикрлар ёзар, ўзи кам кўринсада,
Асоссиз гапирманглар дейди, доим VUELTA.

Кам ёзсада лекин керак пайтда ёзади,
Нарзуллага ҳурмати чексиз унинг хойнахой.
Демак, сайтни илк кунларидан кузатади,
CАнинг ҳурматли юзери «Султанов Турдибой»!

Қачон кўрсам қўлда чойнак, яна домламиш ўзи,
Фикрлари анча теран ўйлатиб қўяр сўзи.
Комментларин ўқиса ҳайратда қолар Кусто,
Чойнакни ташланг энди, «Graf_MonteKristo».

Саволига тўғри жавоб берса ким агар,
Қуруқ қўймас албатта беш минг пайнет қилар.
Ёқтиргани «Манчестер Юнайтед» ва Роналдо,
Пайнетлик саволлардан бўлсин энди «Элдарадо».

Хоҳ клуб, хоҳ терма жамоалар ичида,
У учун танхо эрур «Манчестер Юнайтед».
Бу клубга содиқ у яхши ёмон кунида,
«Қизил иблислар» хақиқий фанати «-Man-UniteD-»

Никини маъносига тушунмасдиму аммо,
«Барса»чи эканлигин билардим «TerRible»ni.
Никин ўзгартирди-ю, ҳалиям шу муаммо,
Маъносин билмаябман энди «ValveRine»ni.

«Нефтчи» ҳақда айтилган барчанинг фикрларин,
Ҳурмат қилар, лек ёқтирмас қуруқ комментчини.
Қанча таърифласанг кам «Нефтчи»нинг мухлисларин,
Шу жумладан «Фарҳод_1991 Нефтчи»ни.

Бу юзер БМЛнинг илк чемпиони бўлар,
Ўзи ёш бўлсада, кўп нарсаларни билар.
«Ливерпул»-у, Жеррарднинг фанатидир ашаддий,
Стивен Жерард ники ҳам бор «PAYTUG SITY».

«Real Madrird vs Liverpool» эди олдин,
Нимагадир никини ўзгартириб олди.
Комментларин ўқиб деб юборасиз «бале».
Ҳа айтганча, ҳозирги ники «Ronaldo&Bale».  

«Пахтакор» ютқазганда кимни айблаш керак?
Айб топиб бўлмаса на ҳакам, на бошқадан.
У айтади, бундай пайтда тўпни айблаш керак,
Тўп юмалоқ, тўп бебош жой олган дарвозадан.
Шу йил гўё «Пахтакор» чемпион бўладийов,
Сиз нима дейсиз, Баходир Саидов?

«Барселона» мухлислари сал ҳаддидан ошса гар,
Акамиз шу заҳоти «оцтавит» деб қўяр.
Улар ҳам «хўб» дейишар, «ҳурматингиз бор» дейди,
Барча клуб мухлисларида шундай юзер бўлсайди.
«Чемпионат.уз»чиларни йиғиб ош ташкил қилган,
Керак пайтда сайт юкини кўтаролган елкада.
Ўша ошга Одил Аҳмедов ҳам келган,
Танийсиз-а, бу юзерни? Ҳа, бу Зоҳид акада!

Зоҳид ака билан булар ҳудди ака-укадек,
Бири «Барса»чи бўлса, бири «Реал»чида лек.
«Чемпионат.уз» баннерини «Лужники»да кўтарган,
"Сегодня в блогах никидаги Яхёбек.


Ўзларига бағишланган шеърлардан илҳом олган, «*TOM* *Azik* *85*» никидаги ўқувчимиз юқоридаги шеърларнинг муаллифи «FK Davr»га атаб жавоб тўрлигини ёзибди.

Доимо ташаббускор, кашф қилган БМЛни,
Сўровнома ўтказиб қизиқтирар барчани.
Оғир вазмин ижодкор, Оқкўнгил хоразмлик,
Никидан ҳамма танир дерлар, ана FK Davr»
«Бавария»га содиқ, бу сизга мендан тортиқ.

“CА Police”га у нацист дея айб қўйган.
Балки ўша Police нинг дубинкасидан еб қўйган.
Билсангиз ҳозиргиси иккинчи ники бўлади.
Manchester UTD бу собиқ SAKE бўлади.

Никида бир ҳарф йўқ.
Бу усерга таъриф йўқ.
Ахир хоразмлик у.
2410да бу.

Комментда кўриниб турсин.
Ташна қилмай никига.
Ватсапдагилар айтиб қўйсин.
Марат-32га.

Ҳавасинг келар уларга.
Бундайин мухлисларга.
Жамоасига гап йўқ.
NASAF BARIBIR NASAFDA

"Навбаҳор" ва "Ливерпул"нинг ашаддий фанати.
Ҳурмат қилган одамга бордир унинг ҳурмати.
Ким биландир "сан-ман"га бориб қолса у агар.
Шартта тел рақам ёзар Гаффаров Музаффар.

Афоризмлар ёзганда хўб қизиқиб ўқирдик.
Ўз ижодидан ёзса жон деб ўқир эдик.
Соф ўзбекча ёзади асли қозоқ йигити.
Кимларгадир ўрнак бўлсин Bauyrzhan нинг ўгити.

Кимдир уни сўкса хам.
Ғазабини тўкса ҳам.
Қилмайди у ҳеч таҳдид.
Журналистда Tahlil_Tanqid.


Бугун Marat-32 никли ўқувчимизнинг туғилган куни. Уни табриклаб қоламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика