Latest news

01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

"СА" ходимлари Муборакда News

"СА" ходимлари Муборакда

Бугун "Машъал" футбол клуби мавсумлар оралиғида таркибга янги қўшиб олган футболчиларини тақдимот маросимини ўтказади.
Мазкур тадбирга клуб журналистларни Муборакка таклиф этди. Хусусан "championat.asia"дан Нарзулла Сайдуллаев, Толибжон Қосимов ва камина. "Футбол Экспресс" газетасидан Фирдавсхон, "uff.uz" сайтидан Зафар Қосимов ва Ёқубжон Бобожонов кеча соат 22:30да Тошкент вокзалидан Қарши томон қўзғалган поезддан жой олди.

Қаршига бугун эрта тонгда соат 04:50да етиб келдик. Вокзалда бизни "Машъал" клуби ҳайдовчиси Ўлмас ака кутиб турарди ва Муборак томон олиб келди. Кичик шаҳарда яна ўтган йилгидек "Престиж" меҳмонхонасига жойлашдик.

Энди ишга киришамиз. Таништирув маросимини Нарзулла Сайдуллаев онлайн тарзда ёритиб боришга ҳаракат қилади. Толибжон Қосимов ҳам ўқувчиларимизга энг сара суратларни тақдим этиш мақсадида атайин фотоаппаратини олиб келган. Хуллас бугун Муборакдан репортажларни кутинг.

Айтганча бугун "Машъал" стадионида футбол ўйнаймиз!


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика