Latest news

17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  1 17:18"Барселона" ҳимоячисини МЮга сотишга тайёр  7 16:55Эрон – Ўзбекистон учрашувига ўмонлик ҳакамлар тайинланди  2 16:35Гвардиола Ҳоланднинг жароҳати ҳақида нималар деди?  6 16:12Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Доҳада "Aspire" академиясига қарши назорат баҳсларида қатнашади  1 15:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?  0 15:32УEФА президенти: "Албатта, Родри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  61 15:10"Машъал" 2 нафар тажрибали футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Сурхон" "ФарДУ"га имкониятни бой берди  1 14:35"Контега қарши битта ўйин бир йиллик тажрибага тенг"  0 14:08Гвардиола олдида катта танлов: "Сити"да қолиш ёки янги чақирувни қабул қилиш  32 13:39"Челси" "Барселона" аъзоси учун 30 млн евро тўлашга тайёр  2 13:12Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози: "Пенальтилардан фойдаланишни кўп маротаба машқ қилгандик"  41 12:58Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси "Бунёдкор"да иш бошлади  0 12:30"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади  17

"СА" триоси Гвардиола иштирокидаги матбуот анжуманида, финалда Холанд ва Де Брюйне ўйнамайди! News

"СА" триоси Гвардиола иштирокидаги матбуот анжуманида, финалда Холанд ва Де Брюйне ўйнамайди!

Пеп Гвардиола иштирокидаги матбуот анжумани бироз чўзилди, "Флуминенсе" мураббийидан фарқли, табиийки унга бўлган саволлар кўп бўлди.

- Таркибда йўқотишлар бор. Финал ўйинидан сўнг "Эвертон"га қарши учрашув кутиб турибди. Шу ҳақида гапирсангиз?

- "Эвертон"га қарши ўйин ҳақида умуман ўйламаяпман. Фақат финалга эътибор қаратганмиз. Бундай мусобақа ҳаётимизда бир марта бўлиши мумкин. Кейинги ўйинларга финалдан сўнг эътибор берамиз. 





- Эрлинг Холанд ва Кевин де Брюйне ўйнашмайди. Бу жамоага қанчали таъсир ўтказади?

- Бу икки футболчи ҳам жамоамиз учун жуда муҳим, аммо бизда уларнинг ўрнини билдирмайдиган футболчилар етарли. 


- Норвегияликни Роналду ва Месси билан таққослай оласизми?

- Бу уч ўйинчи ҳам фантастик футболчилар. Эрлинг ажойиб футболчи, унинг келажаги порлоқ. У "Сити" билан ҳамма нарсани ютди, Месси эса жаҳон чемпиони бўлди. 


- Ўтган матбуот анжуманида Рияд Маҳрез билан учрашиш ҳақида гапиргандингиз...

- Ҳа, Маҳрез жамоа билан учрашди. У билан ажойиб суҳбат қилдик. Жамоаси билан ўйини борлиги сабаб, у финал ўйинига кела олмайди. Унга энг яхшисини тилайман. 





- "Флуминенсе" жамоаси ҳақида нима дея оласиз? Уларнинг ўйинини таҳлил қилишга улгурдингизми?

- Албатта, биз уларнинг ярим финал ўйинларини томоша қилдик. Жамоа жуда ажойиб футбол ўйнайди. Таркибда 5-6 нафар ёши катта ўйинчилар бор. Улар ўйин ритмини бошқаришади. Умуман, жамоа бразилча футбол ўйнайди. Жамоани 90-йиллардаги Бразилия термасига ўхшатдим. Комбинациялар аъло даражада. Ҳушёр бўлишимиз керак. Позицион ўйинимизни давом эттиришимиз лозим. 


- Янги Европа Суперкубоги мусобақаси ҳақида ёзишмоқда. Ушбу турнирга фикрингиз қандай?

- Бу саволга жавоб бера олмайман. Клуб ҳамда ҳуқуқшунослар билан ушбу масалани муҳокама қилишимиз керак. 





- "Флуминенсе" клуби ўйинини Бразилия терма жамоасига ўхшатдингизми?

Ҳа, ёшлигимда отам мени Бразилия термаси ўйинларига олиб тушарди. У пайтлар бу мамлакатнинг гўзал футболига мухлис бўлганман. Эртанги рақибнинг ўйин услуби ҳам ўша пайтдаги афсоналарни эслатди. Қисқаси, менга "Флуминенсе"нинг ўйини жуда ёқди.


- Финалда эмоцияларга берилмаслик учун нима қилиш керак?

- Қандай қилиб финалда эмоцияларга берилмаслик мумкин? Бу мусобақани кўпчилик осон деб ўйлайди, аммо бундай эмас. Илк маротаба "Барселона" билан ушбу турнирда қатнашганимда жуда қийин бўлганди. Ўшанда ҳеч ким "Ла Плата"ни жиддий баҳоламаган, "Барса" осонлик билан ғалаба қозонади дейишганди. Амалда эса ўйин 120 дақиқа давом этган. Машаққат билан кубокни қўлга киритганмиз, эртага ҳам енгил бўлмайди.


Жалолхон Иноғомхўжаев ёзиб олди, Зоир Турсунбоев сурати.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика