Latest news

14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   24 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  5 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  14 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  15 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  19 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  16

"СА" "Классико" олдидан. Камолиддин Алимов: "Бугун голлар ёмғирини кўрмаймиз" News

"СА" "Классико" олдидан. Камолиддин Алимов: "Бугун голлар ёмғирини кўрмаймиз"

Бугун "Эл Классико". Тунги соат 01:00да бўлиб ўтадиган Испания Чемпионатининг марказий учрашуви олдидан "СА" ижодкорларининг фикрлари билан сизларни таништиришга қарор қилдик.
Ижодий гуруҳга иккита савол билан мурожаат қилдик:

1. "Классико"дан нималарни кутяпсиз?
2. Бугунги ўйин қандай натижа билан ниҳоясига етади деб ўйлайсиз ва нима учун?

Камолиддин Алимов

1. "Классико" ўз номи билан "Классико". Бундай мақомдаги ўйинлардан шиддат, тезкорлик, шедевр голларни... хуллас, футболга оид санъат намуналарини кутиш мумкин. Соат тунги 01.00да бошланадиган ўйинни кутган вақтингизга асло ачинмайсиз.

Клублар тўқнашуви ўз йўлига. Месси - Роналду қарама-қаршилиги ҳам футбол ишқибозларининг диққат марказида бўлади. Таъбир жоиз бўлса, бугун дунё футболи мухлислари иккига ажралишади. Бу галги "Эл Классико" ҳам кўп жиҳати билан биринчи навбатда жамоаларнинг ўзлари учун аҳамиятли бўлади. Агар бугун "Реал" ғалаба қозонса, икки асосий рақибининг биридан 7 очкога ўзиб кетади.

Мабодо, мағлубиятга учраса, ўртадаги тафовут бир очкогача қисқаради. Айнан шу ҳолат ўйинга бўлган қизиқишни янада оширади.



2. Биринчи саволдаги фикримнинг мантиқий давоми сифатида бугунги оқшомдан ўрин олган ўйин "Барселона"га олти очко учун кечади, деган бўлардим. Бундай ўйинларда башоратлар ўзини унчалик оқламайди. Бир қарасангиз "Классико"га хос бўлмаган йирик ҳисоб қайд этилади, баъзан дарвозалар дахлсиз қолади. Лекин бугун йирик ҳисоб қайд этилмаса керак.

Юлдузлар ижросидаги голлар ёмғирини кўрмаймиз, чоғи. Бу менинг шахсий фикрим. Иккала жамоа ҳам бугунги ўйинга юқори кайфиятда етиб келди. Айниқса, "Барса" футболчиларининг Премьеродаги йирик ғалаба ва Чемпионлар Лигасидаги "Сити" устидан қозонилган муваффақиятдан сўнг кайфиятлари аъло даражада. "Реал" ҳам бу икки мусобақада зафар қучди.

Аммо, "Реал"дан бироз фарқли равишда Херардо Мартино шогирдлари жорий мавсумда бир текис ўйин намойиш этишмаяпти. Аутсайдерлар билан бўлган учрашувларда мағлубиятга учраб, қимматли очколарни бой бериб қўйишди. Мени "Барселона"нинг мухлиси сифатида айнан шу нарса бироз ҳавотирга соляпти.

"Реал"нинг эса бу борадаги ишлари жойида. Карло Анчелотти ўз ишини бир текис давом эттиряпти. Лекин "Эл Классико"да ҳаммаси нарса бўлиши мумкин. Шундай экан, тунги 01.00 ни интизорлик билан кутамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика