Latest news

20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  7 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  20 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Рюжи Сато жамоаларимиз учун қанчалик омадли? News

Рюжи Сато жамоаларимиз учун қанчалик омадли?

Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўйинни япониялик Рюжи Сато бошқариб бориши ҳақида хабар бердик.

Шу тариқа, Рюжи Сато еттинчи бор ўзбек жамоалари иштирокидаги ўйинда ишлайди.

2014 йил U19 Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Ўзбекистон БАА билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Ушбу ҳакам 2015 йил Жанубий Корея - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ҳам ишлаганди. Учрашувда Зоҳир Қўзибоев гол урганди ва баҳс 1:1 ҳисобида тугаганди.

Ўтган йил Сато ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Локомотив"нинг "Фулад"га қарши учрашувида ҳакамлик қилган. Ўша учрашув ҳам 1:1 ҳисобида тугаганди.

Бу йил Рюжи бир йўла икки бор ўзбек клублари иштирокидаги учрашувни бошқариб борди.

ОЧЛ 1-тури доирасидаги "Ал Аҳли" - "Насаф" ўйинида "аждарлар" 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди. Ўша ўйинда ҳакам Эркин Бойдуллаевга қизил карточка кўрсатган ва Дилшод Раҳматуллаевга нисбатан ишлатилган қўполликни эътиборсиз қолдирганди. 3-турдан ўрин олган "Сепахон" - "Локомотив" учрашувида "темирйўлчилар" Марат Бикмаев ва Сардор Мирзаевнинг голлари эвазига зафар қучишганди - 2:0.

Ниҳоят 24 март куни Ўзбекистон - Филиппин учрашувида ҳам шу ҳакам фаолият олиб борган. Ўша баҳсда Анзур Исмоилов томонидан урилган ягона гол Ўзбекистонга ғалаба келтирганди - 1:0.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Сурия учрашуви 1 сентябрь куни бўлиб ўтади.  

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика