Latest news

14:41"Интер" — "Торино". Чалханоглу, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 14:37Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  14 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  13 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  32 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5

Рюжи Сато ҳақида нималарни биламиз? News

Рюжи Сато ҳақида нималарни биламиз?

Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Бугунги ўйинни кўпчиликка таниш Рюжи Сато бош ҳакам сифатида бошқариб боради. 1977 йил туғилган бу ҳакам 2009 йилдан бери халқаро майдонларда ишлаб келмоқда. 

Рюжи Сато айниқса ЖЧ-2014 саралаш босқичидан ўрин олган Мьянма - Уммон баҳсининг 40-дақиқасида ўйинни тўхтатиб ном чиқарган. Ўшанда мухлислар ҳакам томон турли идишларни майдонга улоқтиришган. Натижада япониялик ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлган ва ҳар икки жамоанинг қистовига қарамай учрашувни давом эттирмаган.


Рюжи Сато Ўзбекистон терма жамоалари ва клублари иштирокидаги бир нечта баҳсларни бошқарган. Қуйида у ҳакамлик қилган ўйинларни келтириб ўтамиз. 

2014 й. U-19 Осиё чемпионати. БАА - Ўзбекистон 2:2

2015 й. ОЧЛ. “Локомотив” - “Фулад” 1:1 

2015 й. Ўртоқлик учрашуви. Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:1 

2016 й. ОЧЛ. “Сепахон” - “Локомотив” 0:2 

2016 й. ОЧЛ. “Ал Аҳли” - “Насаф” 2:1 

2016 й. ЖЧ-2018 саралаш. Ўзбекистон - Филиппин 1:0

2016 й. ЖЧ-2018 саралаш. Ўзбекистон - Сурия 1:0

2017 й. ОЧЛ. “Ал Аҳли” - “Бунёдкор” 2:0 

2019 й. ОЧЛ. “Ал Наср” - "Пахтакор" 1:2 

2019 й. ОЧЛ. "Ал Аҳли" - "Пахтакор" 2:1

 

Кўриб турганингиздек, ушбу рефери вакилларимиз иштирокидаги 10та ўйинда ҳакамлик қилган. Охирги ўйинларни ёдга оладиган бўлсак, аввалги жаҳон чемпионати саралаш босқичида Тошкентда бўлиб ўтган Сурия ва Филиппин билан кечган баҳсларни Сато бошқарган ва ҳар икки беллашувни 1:0 ҳисобида мағлуб этганмиз. 

Бу йил ҳисобидан япониялик ҳакам “Пахтакор”нинг Осиё чемпионлар лигасидаги иккита ўйинида ишлади. Дубайда “Ал Наср” билан кечган баҳсда “Пахтакор” 2:1 ҳисобида зафар қучиб, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олган бўлса, кейинчалик Жиддада ўтказилган “Ал Аҳли”га қарши ўйинни ҳам Сато бошқарди. 

Лекин биз учун муҳими кимнинг ҳакамлик қилиши эмас, шунчаки мухлисларга қизиқ бўлгани учун япониялик ҳакам статистикасини келтириб ўтдик. Биз учун муҳими терма жамоамизнинг қандай тактикада тўп тепиши ва якунда қандай натижага эришиши. 

Ўйлаймизки, ҳозирги Саудия Арабистонини бемалол енгса бўлади. Қолаверса рақибда янги мураббий иш бошлади ва унга ҳам жамоани бир маромга келтириш учун вақт керак бўлади. 

Абрамов рақибнинг мана шу ожиз томонидан фойдаланиб қолиши керак. Саудия Арабистонини бугун ютайликки, орадан беш кун ўтиб Фаластинга қарши баҳсни янада кўтаринки кайфиятда ўтказайлик. Бунинг учун аввало бугунги масалани ижобий ҳал қилиб олишимиз керак бўлади. Шу ўринда Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика